Huawei «Бир қадам олдинда»: Samsung’нинг «тешик» экранли смартфонларидан аввал Nova 4 чиқяпти! (+«жонли» суратлар)

  •   DiMaX
  •  837
  •  30.11.2018 09:20

Huawei «Бир қадам олдинда»: Samsung’нинг «тешик» экранли смартфонларидан аввал Nova 4 чиқяпти! (+«жонли» суратлар)

Samsung компанияси экранида олд камера учун «кемтик» эмас, балки «тешик» очилган экранга эга смартфон чиқармоқчи эканини маълум қилганди. Аммо жанубий кореяликлар буни амалга оширгунича тиниб-тинчимас хитойликлар улардан ўзиб кетишди.

ЎҚИНГ: Samsung яна доғда қолди: «тирқиш»ли экранга эга смартфонни аллақачон хитойликлар чиқариб улгуришди! («жонли» сурат)

Интернетда Huawei тақдимотга тайёрлаётган навбатдаги смартфоннинг реклама постери тарқалмоқда. Тасвирда акс этган фазодаги «қора туйнук» смартфоннинг дисплейида олд камера учун «ўйилган» тирқишга ишора қилади:

Реклама постерида бирйўла иккита шиор акс этган: «One Step Further» («Бир қадам олдинда») ҳамда «See the Future» («Келажакни кўриш»). Булардан биринчиси шуни англатадики, Huawei компанияси «тешик» экранли смартфонни жанубий кореялик рақибидан аввал намойиш этади.

ЎҚИНГ: Huawei аллақачон битта смартфонида мутлақо янги – Fuchsia операцион тизимини синамоқда!

Huawei’нинг «тешик» экранли илк смартфони Nova 4 модели бўлиши ҳақидаги фаразлар ҳали бир неча кунгина аввал пайдо бўлган. Шунингдек, интернетда мазкур гаджетнинг яна бир нечта «жонли» сурати тарқалган:

Айтиш керакки, аллақачон «тирқиш»ли дисплейга эга смартфон тайёрлаган фақатгина Samsung билан Huawei эмас...

ЎҚИНГ: Galaxy A8s’нинг яна бир рақиби – «тешик» экранли Lenovo Z5s «жонли» сурати билан фош этилди!

Huawei Nova 4 илк бора Хитой метрополитени вагонида «қўлга тушган» эди. Энди эса унинг юқоридаги иккита ва мана бу расмлари ҳам пайдо бўлди:

Юқоридаги постерга кўра, Huawei Nova 4 мана шу декабрь ойидаёқ расман тақдим қилинади. Хитойлик техногигантнинг аллақачон жаҳон бозорига чиқарган айрим смартфонларини эса аллақачон Terashop.uz интернет-дўконимиздан онлайн усулда, 890 000 сўмдан бошланувчи нархларда сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!