Huawei биратўла 14 хил смартфонига EMUI 10 қобиқли Android 10 тарқатяпти: рўйхат ва ўзгаришлар

  •   DiMaX
  •  1240
  •  20.12.2019 11:01

Huawei биратўла 14 хил смартфонига EMUI 10 қобиқли Android 10 тарқатяпти: рўйхат ва ўзгаришлар

Хитойлик техногигант яқинда ўзининг Huawei P30 ҳамда P30 Pro, Nova 5T ва Mate 20X смартфонлари учун EMUI 10 график қобиқли прошивкани тақдим этганди. Android 10 базасидаги ушбу янгиланиш энди бирйўла ўн тўртта моделга ҳам тарқатилмоқда.

ЎҚИНГ: DxOMark тахтидан Mate 30 Pro ва Mi CC9 Pro’ни ағдарган янги қирол! (+видео)

Янги прошивкани қабул қиладиган смартфонлар рўйхати қуйидагича:

  1. Huawei Mate 20 X 5G
  2. Huawei Mate RS Porsche Design
  3. Huawei Mate 10 Porsche Design
  4. Huawei Mate 10 Pro
  5. Huawei Mate 10
  6. Huawei P20
  7. Huawei P20 Pro
  8. Huawei nova 4e
  9. Huawei Enjoy 10 Plus
  10. Huawei Enjoy 9S
  11. Huawei P Smart+ 2019
  12. Huawei Mate 20 Lite
  13. Huawei Honor 20i
  14. Huawei Honor 10 Lite

Компания ушбу янгиланишни ҳозирча Хитойдаги смартфонларига тарқатмоқда, тез орада ушбу моделлар учун Android 10 базасидаги барқарор глобал EMUI 10 прошивкасини ҳам узата бошлайди.

ЎҚИНГ: "Apple, четга ўт!": Huawei янги флагман тақдим этди (+фотогалерея)

EMUI 10 график қобиғи талқинининг асосий ўзига хослиги – қайта ишланган дизайн бўлиб, компания уни «журнал услубидаги визуализация» демоқда. Дизайнерлар барча белгичаларни ўзгартиришган ва янги интерфейс мавзуларини қўшишган, жумладан – ҳозир трендда бўлган тунги режимни ҳам. Фойдаланувчилар энди қурилма блокланган ҳолатда турганида Always On Display опцияси орқали экранда акс этувчи билдиришномаларни ўзлари созлай оладилар.

Билдиришномалар «шторка»си ҳам ўзгарган, унинг анмацияси силлиқлаштирилган. Интерфейс билан ишлаш уйғунлаштирилган, ишоралар орқали бошқарув тизимига янгилари қўшилган.

ЎҚИНГ: Huawei нега куракда турмайдиган сўзлар билан Apple’ни ҳақоратлади?

EMUI 10 фойдаланувчини янгича «Камера» иловаси билан қарши олади унинг интерфейси визуал жиҳатдан «енгилроқ» қилинган. Нейрон тармоқларининг фаол қўлланиши эвазига график қобиқ иши анча тезлашган.

Ундаги энг муҳим янги функциялардан бири эса Distributed Virtual Bus технологиясидир. Унинг шарофати билан Android 10 бошқаруви остидаги гаджетлар ўзаро маълумот алмашиш учун кабелсиз, бевосита боғлана оладилар.

ЎҚИНГ: Huawei ҳам қўл қовуштириб ўтиргани йўқ — Америкага қарши уруш эълон қилди