Huawei бирйўла Samsung ва Apple’ни масхаралади

  •   DiMaX
  •  2017
  •  27.10.2018 09:20

Huawei бирйўла Samsung ва Apple’ни масхаралади

Куни кеча Apple ҳамда Samsung компаниялари Италияда жаримага тортилган эди. Сабаби – улар эски моделлардаги смартфонларининг ишлашини дастурий таъминот орқали атайин секинлаштиришганидир.

ЎҚИНГ: iPhone’ларни атай секинлаштиргани сабабли Apple’ни судга беришди

Жадал ривожланиб келаётган яна бир техногигант, бу икки компаниянинг асосий рақиби бўлган Huawei эса фурсатдан фойдаланиб қолди. У ўз смартфонларини ҳеч қачон секинлаштирмаслигини эълон қилиб, бу билан иккала рақиби устидан кулди.

Компания шу мазмундаги постини расмий Twitter-аккаунти орқали эълон қилган:

Шунингдек, хитойлик ишлаб чиқарувчи ўзининг янги Mate 20 Pro флагмани билан фахрланишини ҳам қистириб ўтган. Huawei ушбу троллинг-постида «Born fast, stays fast», яъни – «Тезкор бўлиб туғилган, тезкорлигича қолади» слоганини қўллаган.

ЎҚИНГ: Huawei яна Apple’ни калака қиляпти: iPhone харидорларига 60 долларлик повербанкларни текинга улашди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.