Huawei битта смартфонни неча сонияда йиғишини биласизми?

  •   DiMaX
  •  1423
  •  01.12.2020 14:42

Huawei битта смартфонни неча сонияда йиғишини биласизми?

Хитойда ўтказилган Changsha Cyber Security & Intelligent Manufacturing Conference анжуманида Huawei вице-президенти ва Huawei China Cloud and Computing президенти Ши Яохун компанияда смартфонларнинг ишлаб чиқариш тезлиги тўғрисида маълумот берди, деб ёзмоқда Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Huawei флагманидан олганларга iPhone 12 совға қилишяпти!

Унинг сўзларига кўра, сўнгги йилда Huawei смартфон ишлаб чиқаришга кетадиган вақтни сезиларли даражада камайтирган. 2015 йилда бир дона смартфонни ишлаб чиқаришга 10 дақиқага яқин вақт кетган бўлса, 2020 йилда бу атиги 27 сонияни ташкил этмоқда.

Аввалроқ Huawei Cloud Computing Technology раиси ва Huawei Cloud Business президенти Чжен Елай компания ишлаб чиқариш линияларидаги ходимлар сонини қисқартирганини маълум қилганди: «Huawei Mate смартфонлар линейкасини харажатларни такомиллаштирилган бошқариш тизимига мувофиқ ишлаб чиқарамиз. 2015 йилда ҳар бир ишлаб чиқариш линиясига 97 киши талаб этилган бўлса, Huawei Mate 40 учун ҳозирда 14 киши керак бўлмоқда».

ЎҚИНГ: Брюс Ли «биринчи рақамли Android-смартфон»ни эълон қилди