Huawei бош директори: «HongMeng нафақат Android, балки ҳатто iOS’дан ҳам зўр!»

  •   DiMaX
  •  1097
  •  08.07.2019 09:07

Huawei бош директори: «HongMeng нафақат Android, балки ҳатто iOS’дан ҳам зўр!»

Хитойлик техногигант ўзининг HongMeng операцион тизимини тайёрлаётганидан хабарингиз бор. Сизларга севимли Terabayt.uz нашри аллақачон унинг скриншотларини ҳам эълон қилган.

ЎҚИНГ: Huawei Ark компилятори анонси: компания дастурчиларни HongMeng ҳамжамиятига чорламоқда

Huawei асосчиси ҳамда бош директори Рен Чжэнфэй куни кеча Le Point нашрига интервью берди. Шунда унинг таъкидлашича, HongMeng операцион тизими Android’дан 60 фоизга тезкорроқ бўлишидан ташқари, ишлаш тезлиги бўйича ҳатто iOS тизимини ҳам ортда қолдириши мумкин. Шу билан бирга, унда иловалар ва ўйинларни танлаш имконияти Google ва Apple операцион тизимларидаги каби кенг бўлади.

Жаноб Чжэнфэй сўзларига қараганда, HongMeng тизимида операциялар орасидаги ушланиб қолиш вақти 5 миллисонияга ҳам бормайди. Бундан ташқари, Huawei мазкур тизимни ўзининг Kirin туркумидаги процессорларига мослаб оптималлаштиради.

ЎҚИНГ: Iphone XI қотили - Mate 30 илк суратларда!

Компания бош директори яна HongMeng тизимининг нафақат смартфонлар ва планшетлар, балки бошқа турдаги қурилмаларда ҳам ишлашини расман тасдиқлади. Жумладан, янги операцион тизимни ноутбукларга, смарт-соатларга ҳамда фитнес-браслетларга ҳам ўрнатса бўлади. Бу жиҳатидан у Google тайёрлаётган Fuchsia операцион тизимига ўхшаб кетади.

Янги маълумотларга қараганда, HongMeng (хорижга чиқариладиган моделларда – Oak OS ёки Ark OS) тақдимоти кейинги ойда – августдаёқ бўлиб ўтиши мумкин. Мазкур операцион тизимда ишловчи илк қурилмалар эса 2019 йилнинг охирида чиқиши режалаштирилган.

Ҳозиргача глобал бозорга чиққан айрим Huawei смартфонларини эса аллақачон 1 059 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Huawei Uzbekistan» ҳақида сиз билмаган фактлар!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.