Huawei бу йил Kirin чипи ва GPU Turbo билан таъминланган смартфон чиқаради

  •   Saroy
  •  958
  •  30.06.2018 15:39

Huawei бу йил  Kirin чипи ва GPU Turbo билан таъминланган смартфон чиқаради

Huawei Consumer Business компанияси президенти Жим Сюй компаниянинг яқин бир неча йилларга мўлжалланган режалари билан ўртоқлашди. Шундай қилиб, компания келаси йилда тахлама смартфонини чиқаришга қаттиқ бел боғлагани маълум бўлганди, энди эса компаниянинг йил охиригача тўлақонли ўйин смартфонини тақдим этиш режаси ҳам ошкор этилди.

Ҳозирча Huawei’да тўлақонли геймер қурилма йўқ, лекин  GPU Turbo технология бор, у  GPU’нинг иш самарадорлигини 60 фоизга ошириш имконини беради ва электр истеъмолини 30 фоизга камайтиради. Шундай қилиб, унинг ёрдамида смартфон ўйинларда (нафақат ўйинларда) катта иш самарадорлигига эришади.  Шу вақтгача GPU Turbo билан Honor Play таъминланган эди.

ЎҚИНГ: Офарин! Huawei лидерга айланди

Қайси томондан олиб қараманг, барибир GPU Turbo гаджетни ҳақиқий геймерлар  смартфонига айлантира олмайди, Huawei эса шу камчиликка барҳам бермоқчи. Шуниси маълумки, Huawei’нинг ўйин учун мўлжалланган  қурилмалари ҳам GPU Turbo технологияси билан таъминланади. Бу эса Kirin (GPU Turbo айнан шу билан ишлайди) чипини ишлатишни назарда тутади. Агар ушбу маълумот ўз тасдиғини топса — янги қурилма  Qualcomm платформаси базасида ишламайдиган биринчи ўйин смартфони бўлади. Эҳтимол, Huawei Kirin 980’ни ишлатар, у шу йилнинг кузида чиқиши керак.

Huawei’нинг геймер смартфонига  Razer Phone, Xiaomi Black Shark, Nubia Red Magic  ва ASUS ROG Phone қурилмалари жиддий рақобатчи ҳисобланади.

ЎҚИНГ: Sony Xperia XZ2 Premiumнинг нархи маълум бўлди

 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!