Huawei букланувчи 5G-смартфон тақдимотига таклиф этмоқда

  •   DiMaX
  •  535
  •  02.02.2019 15:07

Huawei букланувчи 5G-смартфон тақдимотига таклиф этмоқда

Турли компаниялар қайишқоқ экранли буклама смартфонлар устида ишлаётгани ҳақида кўп хабарлар берганмиз. Улардан айримларининг “жонли” видеоси ҳам тарқалган.

ЎҚИНГ: Galaxy F буклама смартфони таннархини Galaxy S9+ ҳамда iPhone XS Max’ники билан солиштирамиз!

Huawei ҳам шу ойнинг охирида Барселона шаҳрида бўлиб ўтувчи MWC 2019 кўргазмаси доирасида шундай ишланмасини кўрсатмоқчи. Хитойлик техногигант ўзининг буклама смартфони тақдимоти учун таклифнома тарқата бошлади.

Расмий постерда кўрсатилганидек, бу қурилма 24 февраль куни расман намойиш этилади. Афсуски, унинг хусусиятлари ҳақида бирор маълумот йўқ, лекин ҳозиргача тарқалган хабарларга кўра, Huawei буклама смартфони бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини ҳам қўллаб-қувватлайди.

Айтиш керакки, Huawei’дан ташқари яна Samsung, Meizu, Xiaomi, Sony, LG, Oppo, Nubia, Motorola ва бошқа брендлар ҳам буклама смартфон тайёрлаётгани ҳақида ёзганмиз.

ЎҚИНГ: Илк буклама 5G-смартфон – FlexPai бугундан сотувга чиқди, лекин бу Samsung ҳам, Huawei ҳам эмас! (+«жонли» видеолар)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.