Huawei’дан 5G-смартфон: Kirin 980’да ишлайди

  •   Saroy
  •  653
  •  19.09.2018 12:43

Huawei’дан  5G-смартфон: Kirin 980’да ишлайди

Давос форумида Huawei вакилининг маълум қилишича, компания 5G-смартфони ва бошқа шу билан боғлиқ қурилмаларни ишлаб чиқаришга тайёр турибди. Шунингдек, у Huawei’нинг  5G-смартфонини  2019 йилнинг ўрталарида чиқаришини ҳам маълум қилди. Бу янгилик компаниянинг аввал, 5G технологияси аллақачон тайёр бўлган, деб берган баёнотини инкор этади.

Компаниянинг ишонч билан айтишича, 5G технологиясини ишга тушириш компания саноати учун  ўта жиддий қадам ҳисобланади, яъни бозорга мутлақо янги қурилма чиқарилади, шунингдек, янги тоифадаги алоқани ўрнатиш имконини беради. Компания ўзининг Huawei Kirin 980 чипи билан 5G технологияси учун йўл очди. Huawei Kirin 980 чипи сентябрь бошида бўлиб ўтган IFA 2018 кўргазмасида намойиш этилганди.

ЎҚИНГ:Huawei флагман планшетнинг арзонлаштирилган версиясини намойиш қилди

У чипларнинг орасида биринчи бўлиб LTE Cat.21 билан қўллаб қувватланди.  Кирувчи трафикнинг энг юқори тезлиги  1,4 Гбит / с’ни ташкил этади, шунингдек × 4 MIMO  1,2 Гбит/с ва 2 × 2 MIMO 200 Мбит/с. У  256QAM’ни қўллаб қувватлайди ва энг тез 4.5G-маҳсулоти ҳисобланади. Бундан ташқари, Kirin 980 чипи мустақил тарзда Balong 5000 частотасидан фойдаланиши мумкин, чунки у 5G’ни тўла қўллаб қувватлайди.

ЎҚИНГ:IFA 2018: Энг қудратли – 7 нанометрлик илк процессорни Huawei тақдим этди!