Huawei’дан сюрприз: у ҳам ўйинбоп смартфон – Mate 20X флагманини тайёрлабди!

  •   DiMaX
  •  401
  •  09.10.2018 12:51

Huawei’дан сюрприз: у ҳам ўйинбоп смартфон – Mate 20X флагманини тайёрлабди!

Интернетда янги тарқалган маълумотларга кўра, Huawei компанияси Mate 20 ҳамда 20 Pro моделларидан ташқари яна битта флагман тайёрлаган. Аксарият уни Huawei Mate 20 смартфонининг премиал – Porsche Design модификацияси, дея тахмин қилганди.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 20 ва Mate 20 Pro: iPhone XS’дан ҳам қимматми

Аммо ишлаб чиқарувчи ўз Twitter-аккаунти орқали эълон қилган тизерга кўра, Mate туркуми мутлақо янги смартфон эвазига кенгайтирилмоқда. Ушбу янги гаджет Huawei Mate 20X деб аталиб, мобил ўйинлар ишқибозларига мўлжалланган.

Ўзингиз ҳам пайқаганингиздек, Huawei ўзининг янги Mate 20X моделини ҳам аввалдан маълум бўлган Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro билан бирга тақдим этиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Mate 20 тақдимоти анонсида Huawei яна Apple’ни масхара қилди

Twitter орқали эълон қилган қисқа тизерга кўра, Huawei Mate 20X геймерофони сиғимдор аккумуляторга ва такомиллаштирилган совитиш тизимига эга. Смартфон ўрнига худди шу шаклдаги муз парчаси намойиш этилгани ҳам шунга ишора қилаётир.

Айтиш керакки, Mate туркумидаги ўйинбоп смартфон барча учун сюрприз бўлди, чунки шу пайтгача бундай гаджет ҳақида ҳеч қанақа маълумот йўқ эди. Энди эса Huawei Mate 20X моделининг асосий хусусиятлари ҳам маълум.

Таъминларга кўра, бу смартфон диагоналига 7,21 дюймлик OLED-дисплей билан жиҳозланади. У Huawei’нинг флагман процессори – Kirin 980 базасида ишлайди. Mate 20X тезкор хотираси 4, 6 ва 8 гигабайтлик, доимий хотираси эса 128 дан 512 гигабайтгача бўлган вариантларда тақдим этилади.

Айтиш керакки, айнан ўйинбоп смартфон сифатида илк бор Razer Phone қурилмаси тақдим этилган. Ушбу ишлаб чиқарувчи мазкур смартфоннинг иккинчи авлоди – Razer Phone 2 моделини ҳам яқин орада намойиш қилмоқчи. Булардан ташқари Xiaomi Black Shark (унинг иккинчи авлоди – Black Shark 2 ҳам тайёр), Nubia Red Magic ва ASUS ROG Phone каби геймерофонлар чиққан. Шунингдек, Samsung ҳам геймерлар учун смартфон чиқармоқчи ва бу Galaxy X модели бўлиши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Илк ўйинбоп смартфон кутилмаганда нақ 300 долларга арзонлашди!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!