Huawei энг арзон 5G-смартфони намойишини расман эълон қилди!

  •   DiMaX
  •  812
  •  18.05.2020 12:51

Huawei энг арзон 5G-смартфони намойишини расман эълон қилди!

Хитойлик техногигант яқинда арзон Huawei Y6P ҳамда Huawei Y5p смартфонларини ва MatePad T8 планшетини тақдим этган эди. Энди эса у Enjoy Z 5G русумли смартфони тақдимотини эълон қилди.

ЎҚИНГ: Android’нинг умуман кераги йўқ: Harmony OS ва «яширин камера»ли Huawei Mate 40’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

Enjoy Z 5G русумли бу қурилмани 24 май – якшанба куни расман намойиш қилишади. У бешинчи авлод уяли алоқа стандартини қўлловчи энг арзон Huawei смартфони бўлишини айтишмоқда.

Афсуски, ҳозирча Huawei Enjoy Z 5G ҳақида тафсилотлар эълон қилинмаган, лекин у 20 май куни тақдим этилаётган Honor X10 моделининг қайта номланган версияси бўлиши мумкин.

Бу модел эса 6,63 дюймлик IPS-дисплей, Kirin 820 процессори, 6 ГБ тезкор ва 64/128 доимий хотирага эга бўлиши айтилган. Унинг 4200 мА/соатлик аккумулятори эса 22,5 ваттлик қувват билан тезкор заряд олишга қодир бўлади.

ЎҚИНГ: Апрелда чиққан Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (Master Lu рейтинги)