Huawei энг инновацион смартфонини эртагаёқ, тағин ярим нархида сотувга чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  2386
  •  22.10.2019 17:19

Huawei энг инновацион смартфонини эртагаёқ, тағин ярим нархида сотувга чиқаряпти!

Кейинги пайтларда хитойлик техногигантнинг жаҳон бозорида иши юришмаяпти – Huawei Mate 30 флагмани Google сервисларидан маҳрум бўлгани учун унча керак бўлмай қолди. Март ойидаёқ намойиш этилган букламафони – Mate X эса ҳалиям бозорга чиқарилмади.

ЎҚИНГ: ВИДЕО: Huawei Mate X жамланмасида қандай ёқимли сюрпризлар бор?

Ушбу инқилобий гаджетнинг асосий рақиби – Galaxy Fold букламафони конструкциясидаги муаммо туфайли Samsung узр сўрашга мажбур бўлганди. Кейин уларнинг сотувга қўйилганларини қайтариб олган, сўнгроқ қайта савдога чиқариши айтилган бўлса-да, сотувчилар буюртмаларни бекор қилишган. Ва ниҳоят, сентябрга келибгина Samsung яна Galaxy Fold учун буюртма ола бошлади, ҳатто аҳолиси камбағал мамлакатда ҳам унинг илк партияси бир кундаёқ сотилиб кетди.

Mate X борасида эса бундай машмашалар умуман бўлгани йўқ, шунга қарамасдан, Huawei негадир уни оммавий сотишга шошилмаяпти. HuaweiCentral нашри эса ўз манбаларига таянган ҳолда бунинг сабабини маълум қилди. Унга кўра, компания мазкур гаджетининг нархини пасайтиришга қарор қилган. Ахир, Galaxy Fold’дан арзон бўлмаса, букламафони бозорда рақобатга дош бера олмаслиги тайин-да!

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 19 октябрь)

Шу сабабли, Huawei унинг таннархини ҳам пасайтиришга мажбур бўляпти – бу эса бутловчи қисмларни нисбатан арзонроқларига алмаштириш эвазига қилинади. Ундаги ўзгаришларнинг тўлиқ рўйхати номаълум, аммо у олдинги авлод – Kirin 980 процессорига ўтказилади. Бу – 7 нанометрлик тех-жараёнга асосланган, бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи чипсетдир. Шунингдек, Huawei Mate X тезкор/ички хотираси ҳам намойиш вақтидаги каби 12/512 эмас, балки 8/128 гигабайтгача қисқартирилиши мумкин. Натижада, букламафонни тақдимотда айтилганидек 2563 доллар эмас, балки 1414 доллардан сотиш мумкин бўлади.

«Қисқартирилган» ва арзонлаштирилган Huawei Mate X билан бирга, унинг тўлақонли – энг янги Kirin 990 процессорли ва тўлиқ хотирали версияси ҳам чиқади. Хитойлик техногигант уни ҳам барибир дастлаб айтганидек 2563 эмас, балки арзонроқ – 1979 доллардан сотувга чиқаради.

ЎҚИНГ: Huawei Mate X’ни аллақачон Aliexpress’дан сотиб олиш мумкин, фақат нархи қўрққулик!

Миш-мишларга кўра, Huawei Mate X эртага – 23 октябрдаёқ бозорга тақдим этиляпти. Уни дастлаб Хитойнинг материк қисмида ва Гонконгда сота бошлашади. Агарда савдоси яхши кетса ва девайснинг ўзида оммавий муаммолар кузатилмаса – кейин бошқа ҳудудларда ҳам савдога чиқариши мумкин.

Huawei шу пайтгача глобал бозорга чиқарган аксарият смартфонларни эса 899 000 сўмдан бошланувчи нархлар эвазига Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!