Huawei энг тежамкорлар учун планшет ва иккита смартфон тақдим этди

  •   DiMaX
  •  2311
  •  06.05.2020 15:49

Huawei энг тежамкорлар учун планшет ва иккита смартфон тақдим этди

Хитойлик техногигант Европа бозори учун иккита смартфон ва битта планшет намойиш этди. Булар – арзон Huawei Y6p ва Y5p, шунингдек MatePad T8 гаджетлари бўлиб, дастлаб Руминияда сотила бошлайди.

ЎҚИНГ: Huawei биринчи марта Qualcomm’ни ортда қолдирди, лекин...

Huawei Y5p смартфони аввалроқ Honor 9s номи билан чиққан моделнинг европача вариантидир. Унинг диагоналига 5,54 дюймлик экрани 1440х720 пикселлик аниқликда. Бош камераси 8, олд камераси эса 5 мегапикселлик якка датчиклардан иборат. Девайснинг аппарат таъминоти асосини MediaTek Helio P22 процессори ташкил этади, тезкор/доимий хотираси тегишлича 2/32 гигабайтлик.

3020 мА/соатлик аккумуляторли Huawei Y5p смартфони учун Руминияда 134 долларлик нарх белгиланган.

ЎҚИНГ: Апрелда чиққан Android-смартфонлардан қайсилари энг зўр? (Master Lu рейтинги)

Янги смартфонларнинг иккинчиси – Huawei Y6P эса бу мамлакатда 179 доллардан сотилади. Унинг 1600х720 пикселлик дисплейи ўлчами диагоналига 5,63 дюймни ташкил этади.

Huawei Y6P бош камераси 13 + 8 + 2 мегапикселлик, олд камераси эса 8 мегапикселлик датчикларни ўз ичига олади. Бу смартфоннинг ҳам «қувват тоши» 3020 мА/соатлик батарея, «электрон юраги» ҳам ўша – MediaTek Helio P22 чипсети. Лекин тезкор/ички хотираси каттароқ – 4/64 гигабайтлик.

ЎҚИНГ: Huawei’дан янги ҳамёнбоплар: Nova 7 туркумида учта 5G-смартфон ва MatePad планшети (+видеолар)

MatePad T8 планшетига келсак, Huawei уни 8 дюймлик, 1280х800 пикселлик экран билан жиҳозлаган. Қурилманинг аппарат таъминоти асосини MediaTek MT8167 процессори ташкил этади.

Харидорлар уни 16 ёки 32 гигабайтлик доимий хотирага эга вариантда сотиб олишлари мумкин бўлади. Ҳар иккала ҳолатда ҳам microSD форматли хотира картаси учун слот кўзда тутилган; тезкор хотира ҳажми эса 2 гигабайтлик. 5100 мА/соатлик аккумуляторга эга бўлган MatePad T8 нархи 112 доллардан бошланади.

Юқоридаги девайсларнинг барчаси Android 10 операцион тизими устига қурилган EMUI 10 график қобиғига эга. Лекин уларда Google сервислари ва иловалари мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Ҳали Android 11 чиқмай туриб, Android 12’гача янгиланувчи илк смартфон эълон қилинди! (+видео)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!