Huawei энг янги - Mate 20 ва Mate 20 Pro смартфонлари тақдимотини ўтказди

Huawei энг янги - Mate 20 ва Mate 20 Pro смартфонлари тақдимотини ўтказди

Huawei'нинг P20 Pro смартфони 2018-йилда дунёнинг энг зўр смартфони деб тан олинганди. Huawei'дан ҳамма жуда катта янгиликни кутишди чунки Huawei бу сафар ўзидан ўзи ўтиши керак эди. Тарихда биринчи марта Huawei'ни шунчаки оддий телефон ишлаб чиқарувчи сифатида эмас, мобил технологиялар бозорида энг инновацион компания сифатида кузатишди.

Ҳозир, Mate 20 Pro смартфонида қилинган янгиликларни кўриб чиқамиз, ишончни оқлашдими ёки йўқми хулоса ўзингиздан.

1. Юзни танивчу 3D сканер. Huawei биринчи марта ўз телефонига 3D сканер қўшди. Олдин телефонни юз орқали блокдан чиқариш учун олд камерадан фойдаланиларди. Демак, бу борада Huawei Apple ва Xiaomi дан (Xiaomi Mi 8 Pro) кейин учинчи бўлиб ушбу технологияни киритди ўз смартфонларига.

2. Экран остидаги бармоқ изи сканери. Бунгача бармоқ изи сканерини экран остига фақат Vivo, Oppo ва Xiaomi (Xiaomi Mi 8 Pro) киритганди. Лекин, функция юқори аниқликда ишларди дейиш қийин. Айтишларича Huawei да бу система хатоларсиз мукаммал ишлайди.

3. Nano SD. Шу вақтгача телефонлар хотирасини кўпайтириш учун Mikro SD яъни оддий флешка қўйиларди. Huawei биринчи бўлиб янги стандарт Nano SDга ўтди. Nano SD флешкалари ҳам Huawei томонидан ишлаб чиқарилади. Nano SDнинг ўлчамлари нано сим карта билан бир хил бўлади, Huawei нинг таъкидлашича оддий Mikro SDга нисбатан икки баробар тез ишлайди.

4. Бармоқ изларини олмайдиган махсус шиша. Сўнгги вақтда ҳамма смартфонларнинг орқа томони шиша ёки керамикадан ишлаб чиқарилмоқда. Huawei Mate 20 Pro ни ҳам орқа томони шишадан. Шишанинг энг муаммоли томони, бармоқ изи қолади, телефон доим кир бўлиб юргандек туйилади. Huawei ни айтиши бўйича яшил ва кўк ранглари учун махсус “hyper optical“ шиша ишлаб чиқарилган ва бармоқ изини бошқа телефонларга нисбатан кам олади.

5. Янги Кирин 980 процессори. Ушбу процессорни тақдимотини Huawei икки ой олдин ўтказганди ва уни дунёдаги энг кучли телефон процессори сифатида намойиш этганди. Huawei Mate 20 Pro сунъий интеллектни энг мукаммал даражага олиб чиққан Кирин 980 процессорида ишловчи биринчи смартфон бўлди. Натижа кутилганидек, Antutu бенчмаркетида смартфон 300 мингдан ўтиб кетди. Шубҳасиз ҳозирги куннинг энг кучли процессори.

6. Камерада “Super Macro“ режими. Камера борасида ҳозирги кунда Huawei P20 Pro дунёда энг зўр. Huawei Американи қайта очмасдан Mate 20 Pro да олдинги камерани имкониятларини яхшилашни маъқул кўрган. Биринчидан расмлар сифати сунъий интеллект ва катта имкониятларга эга бўлган процессор эвазига яхшиланган бўлса, иккинчидан дастурда кичик тўғрилашлар киритилган ва камера сифати Huawei P20 Pro дан қолишмайди. Бу сафар ҳам уч кўзли камерани профессионал фотоаппаратлар бозорида энг зўрлардан бири бўлган Германиянинг Leica компанияси ишлаб чиққан. Энг катта янгилик, “Super Makro“ режими. Бу режимда кичик нарсаларни расмга олганда энг кичик деталларни олиб беради. Турли хил тестларнинг кўрсатишича MAte 20 Pro камераси "Super Macro" режимида инсон кўзи олмайдиган энг кичик зарра чангларгача кўрар экан. Айтганча, камера 3 кўзли, биринчиси 40 мегапиксел, иккинчиси 20 МП, учинчиси 8, умумий 68 МП.

7. "Photomaton" режими. Олд камера 24 МП бўлиб, бу сафар янгилик сифатида “Photomaton“ режими киритилган. Яъни олд камерада расмга олганда юзни ёритиб орқа фонни қорайтиради.Шунга ўхшаш функция iPhone ва Xs да бор.

8. "Bokeh эффект"ида видео. Охирги йилда портрет режими яъни "Bokeh эффект"и (олдиндаги объект ёки шахсни тиниқ қилиб орқа фонни хиралаштириш) расмга олганда деярли ҳамма смартфонларда пайдо бўлди. Лекин, бунақа функция ҳали видеога киритилмаганди. Эндиликда, Huawei Mate 20 Pro Bokeh эффекти билан видеога олади. Шунингдек Frandroid нашрининг таъкидлашича Mate 20 Pro энг кўп видео имкониятига эга телефон эмиш, 21:9 форматда ҳатто кино олса бўлади дейишяпти мутахассислар.

9. Cat 21. LTE 4G тезкор тармоғи (1.4 GB тезлик). Huawei энг биринчилардан бўлиб 21 категория LTEни ўз смартфонига киритда. Энди Mate 20 Pro 4G тармоғида 1.4 Гб тезликкача маълумот алишиши яъни интернетда ишлаши мумкин.

10. 4200 мА/C батарея. Флагманлар орасида Mate 20 Pro энг катта батареяга эга бўлди, ҳали флагманлар орасида бирор бири 4200 мА/C батареяга эга эмас эди.

11. Симсиз зарядлаш имконияти. Huawei P20 Pro дан фарқли равишда Mate 20 Proни симсиз зарядлаш мумкин. Ва биринчи марта смартфонлар орасида Mate 20 Pro фақатгина симсиз заряд олибгина қолмасдан, симсиз бошқа телефонни зарядлаши ҳам мумкин. Масалан сиз iPhone Xs ни Huawei Mate 20 Pro га теккизиб қўйиб зарядлашингиз мумкин.

12. Рекорд даражада тез заряд олиш. Янги смартфон Super Charge 2.0 40W тез зарядланиш функциясини ўзига киритган. Сиз смартфонни рекорд даражада тез, 30 минутда 73 фоизгача зарядлашингиз мумкин.

Албатта, бугунги кунда бозорда энг зўр смартфонлардан бирини чиқаргандан кейин нарх ҳам шунга яраша бўлиши керак. Huawei Mate 20 Pro нинг 128 ГБлик версияси Европа бозорида 1000 евродан сотилади яъни iPhone Xs 64 ГБ билан бир хил нархда.

Умид қиламанки Huawei компанияси вакиллари манга ушбу смартфонни биринчи бўлиб тест қилиш имкониятини тақдим этишади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!