Huawei эски смартфонлари эгаларини ҳам HarmonyOS тестига чақиряпти! (рўйхат)

  •   DiMaX
  •  381
  •  10.05.2021 09:37

Huawei эски смартфонлари эгаларини ҳам HarmonyOS тестига чақиряпти! (рўйхат)

Эсингизда бўлса, аввалроқ биз HarmonyOS 2.0 прошивкасини олувчи Huawei ҳамда Honorсмартфонлари, планшет ва смарт-соатлари рўйхатини эълон қилган эдик. Ўтган ойда эса HarmonyOS 2.0 прошивкасини олишга тайёр бўлган 19 та моделдаги гаджетларнинг расмий рўйхати ҳам чиққан.

ЎҚИНГ: HarmonyOS кутилмаганда Android’дан тезкор ва тежамкор чиқиб қолди! (+«жонли» видео)

Huawei дастурчилар учун HarmonyOS 2.0 операцион тизими бета-тестининг иккинчи раундини эълон қилди. Бу гал рўйхатга етти хилдаги, шу жумладан, нисбатан эски русумдаги девайсларда ҳам прошивкани синаб кўриш мумкин бўлади.

Уларнинг рўйхати эса қуйидагича:

  1. Huawei Nova 6
  2. Huawei Nova 6 5G
  3. Huawei Nova 7 5G
  4. Huawei Nova 7 Pro 5G
  5. Huawei Nova 8
  6. Huawei Nova 8 Pro
  7. Huawei MatePad (10,8 дюймлик)

Ушбу мобил қурилмалар эгалари бета-синовларда иштирок этиш учун 17 майга қадар ариза беришлари мумкин, лекин бунинг ўзига хосликлари ҳам бор. Яъни, тест дастурида жойлар чекланган, талабгорлар орасидан танлаб олишда эса биринчи навбатда ўз дастурларини Huawei иловалар дўконига тақдим этган дастурчилар эътиборга олинади.

ЎҚИНГ: HarmonyOS 2.0 қандай ишлашини Android билан «жонли» видеода таққослаб кўрамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.