Huawei февраль ойидан компьютер ишлаб чиқаришни бошламоқчи

Huawei февраль ойидан компьютер ишлаб чиқаришни бошламоқчи

Хитойнинг Huawei компанияси февраль ойида ўзининг биринчи шахсий компьютерини тақдим этиш ниятида. Бу хабарни Хитой нашрлари тарқатди. Huawei экспертлари Intel корпорациясининг мутахассислари билан бирга янги компьютер яратиш устида иш олиб бормоқда. Huawei савдо айланмаси ва тушум жиҳатдан Американинг Apple компанияси даражасига етишни режалаштирган.

2015 йилнинг июлида Huawei ярим йиллик фаолиятини ҳисоб-китоб қилган ва ўтган йилнинг айни даврига нисбатан 130 фоизлик кўрсаткич қайд этилган. Бу сўнгги беш йил ичидаги энг яхши натижадир.

Huawei Technologies Co. Ltd 1987 йилда Хитойда ташкил топган. Телекоммуникация соҳасида фаолият юритувчи йирик компаниялардан бири. 2015 йилда смартфон ишлаб чиқариш ҳажми бўйича жаҳонда учинчи ўринни эгаллади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!