Huawei флагманлари учун 5G-модулли Kirin 990 процессори яқинда тақдим этилади

  •   DiMaX
  •  240
  •  09.11.2018 13:49

Huawei флагманлари учун 5G-модулли Kirin 990 процессори яқинда тақдим этилади

Жорий йилнинг август ойи сўнгида Huawei компанияси 7 нанометрлик технологик жараёнга асосланган дунёдаги илк процессорни тақдим этди. Kirin 980 русумли ушбу чип кейинроқ унинг флагман смартфонлари «юраги» сифатида бозорга ҳам чиқди.

ЎҚИНГ: Huawei баёнот беради: унинг Kirin 980 чипи Apple A12 Bionic чипидан кучли

Энди эса хитойлик техногигант аллақачон навбатдаги – Kirin 990 чипи устида ишлаётгани ҳамда унинг айрим хусусиятлари маълум бўлди. Хабарларга кўра, бу процессор ҳам 7 нанометрлик тех-жараён асосида тайёрланади, аммо унинг архитектураси янгиланади. Янги чип яқинда чиққан «аждод»ига нисбатан 10 фоизга самарадорроқ ва тежамкорроқ бўлади.

Якка кристалли Kirin 990 таркибига янги авлод – Balong 5000 русумли 5G-модем ҳам киритилади. Яъни, ушбу процессор базасидаги смартфонлар бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ҳам ишлай олади.

Чипнинг ишлаб чиқарилиши Taiwan Semiconductor Manufacturing Company компаниясига топширилган. Гап-сўзларга қараганда, у ерда аллақачон қиймати нақ уч миллион долларлик тестлар ўтказилмоқда. Айнан нимани синаб кўраётганлари ва бу синовларнинг нега бунчалик қимматга тушиши маълум эмас.

Манбаларга кўра, Kirin 990 процессорини жуда яқинда, аниқроғи – 2019 йилнинг илк чорагида расман намойиш этишади. Афтидан, унинг тақдимоти февралдаги MWC 2019 кўргазмаси доирасида ўтказилса керак. Янги чип базасидаги кучли смартфонларни эса келаси йил баҳорининг сўнгида кутиш мумкин.

Дарвоқе, Huawei аллақачон дунё бозорига тақдим этган айрим смартфонларни 890 000 сўмдан бошланган нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг Xiaomi Mi Mix 3’га жавоби – 6 камерали Honor Magic 2 слайдери чиқди!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.