Huawei ҳали тақдим этмаган Mate 30 Pro флагмани илк «жонли» суратлар ва расмий видеода!

  •   DiMaX
  •  1942
  •  12.07.2019 17:57

Huawei ҳали тақдим этмаган Mate 30 Pro флагмани илк «жонли» суратлар ва расмий видеода!

АҚШ томонидан санкциялар сабабли бироз қийин аҳволга тушиб қолган эса-да, Huawei ўз ишланмаларини сусайтиргани йўқ. Жумладан, кузда у янги флагман смартфонлари билан бирга ўз операцион тизимини ҳам тақдим этиши мумкин.

ЎҚИНГ: АҚШ ва Хитой ярашишяпти: бож жорий қилинмайди, Huawei афв этилади, аммо...

Шулардан бири – янги туркумнинг энг зўр флагмани Huawei Mate 30 Pro бўлади. Ҳиндистонлик машҳур инсайдер Мукул Шарма бугун унинг илк «жонли» суратларини интернетга чиқарди.

Суратга кўра, Huawei Mate 30 Pro экранининг юқори қисми ўртасида кенг кемтик бор – унда олд камера ва ёрдамчи датчиклар жойлашади. Чеккалари қайрилган дисплейнинг умуман роми йўқ – экраннинг ўзи корпуснинг ёнларини ёпиб турибди.

Мазкур флагманнинг асосий ўзига хосликларидан бири такомиллаштирилган бош камераси бўлади. Унинг учун оптикани нуфузли Leica компанияси тайёрлаган.

Huawei Mate 30 Pro камераси тўртта модулни ўз ичига олади; уларнинг объективларида қабариқ бўлмаган линзалар қўлланади. Сенсорнинг максимал тасвир аниқлиги эса 40 мегапикселни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Huawei бош директори: «HongMeng нафақат Android, балки ҳатто iOS’дан ҳам зўр!»

Қуйида ушбу флагманга бағишлаб Huawei тайёрлаган расмий трейлерни томоша қиламиз:

Huawei Mate 30 Pro туркуми шу йил кузда намойиш этилади. Компаниянинг Ўзбекистонда расмий кафолат билан сотилаётган смартфонларини эса 1 059 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: «Huawei Uzbekistan» ҳақида сиз билмаган фактлар!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!