Huawei ҳам Galaxy Note 8’га рақобатчи тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  949
  •  25.07.2017 09:37

Huawei ҳам Galaxy Note 8’га рақобатчи тайёрламоқда

Samsung ўзининг Note 8 фаблетини августнинг охирида тақдим этмоқчи. Одатда унинг асосий рақобатчиси сифатида Apple’нинг «юбилей» смартфони – iPhone 8 тилга олинади. Аммо унинг Galaxy Note 8 моделига яна битта рақиб тайёрланмоқда – инсайдерлар Huawei янги смартфонининг яширин тарзда олинган фотосуратларини тарқатишган.

Galaxy Note 8’нинг ромсиз катта дисплейи, 13 мегапикселли қўшалоқ камераси ва 6 гигабайтлик тезкор хотираси бор. Android Headlines ресурси кечагина эълон қилган смартфон рендерларига қараганда, Honor Note 9 унга муносиб рақиб бўла олади.

Унинг олд панелида механик тугмачалар йўқ, экрани ҳам ромсиз. Орқа панелида эса қўшалоқ объективли камера ва бармоқ изи сканери жойлашган. Корпуси ҳам металлдан ишланган бўлиши тахмин қилинаётир.

 Хабарларга кўра, Honor Note 9 смартфонига диагонали 6,6 дюймли дисплей, 5000 мА/соат сиғимли батарейка ҳамда Huawei’нинг ўз маҳсулоти – Kirin 960 процессори ўрнатилади. Тезкор хотираси ҳажми 6 гигабайтга тенг бўлган ушбу гаджет шу йил сентябрнинг охирида ёки октябрнинг бошида тақдим этилиши режалаштирилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!