Huawei ҳам ўзининг келажак смартфонини тайёрламоқда

Huawei ҳам ўзининг келажак смартфонини тайёрламоқда

Ҳиндистонлик инсайдер Судханшу Амбхоре ўзининг твиттердаги саҳифасида Huawei компаниясининг янги концепт смартфони ҳақидаги қизиқарли маълумотларни улашди. Гап букламафон Huawei Mate X'нинг иккинчи авлоди ҳақида эмас, балки Vivo Apex 2019 ва Meizu Zero'га ўхшаш моноблокли қурилма ҳақида кетмоқда.

Инсайдернинг тасдиқлашича, хитойлик техногигантда ҳеч қандай тирқиш ва қирқимларсиз қурилманинг ишлаётган прототипи мавжуд. Унда нафақат тирқиш, балки тугмачалар ҳам мавжуд эмас. Ушбу ҳолатда албатта механик тугмачалар назарда тутилмоқда, шундай экан, унинг ўрнига қандайдир ечим қўлланиши турган гап. Масалан, смартфоннинг ён қисмидан сенсорли панел ёки тугмачалар жой олиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Meizu Zero’ни оммавий ишлаб чиқариш бўйича маблағ йиғиш кампанияси барбод бўлган эди, Vivo Apex 2019 эса шу ойдан сотувга чиқарилиши режалаштирилган. 

ЎҚИНГ: Келажак смартфонларида интерфейс қандай кўринишда бўлади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.