Huawei ҳам ўзининг янги смартфонини "динамик орол" билан чиқаради

Huawei ҳам ўзининг янги смартфонини

Apple ўтган йили ўзининг iPhone 14 сериясидаги смартфонларининг Pro моделларини таблетка дори шаклидаги тирқиш билан биргаликда ишлайдиган "динамик орол" номли хусусиятни тақдим қилди ва у кўпчиликда смартфонларга бўлган қизиқишни оширди десак муболаға бўлмайди. Эндиликда бошқа смартфон ишлаб чиқарувчилар ҳам купертинолик компаниянинг бу дизайнидан "илҳомланишмоқда" ва ўзларининг янги смартфонларида ундан фойдаланишмоқчи.

Интернетда Huawei компанияси ўзининг янги Nova 11 сериясидаги смартфонларини таблетка дори шаклидаги тирқиш билан чиқаришни режалаштираётганилиги ҳақида миш-мишлар тарқалди. Афсуски, Huawei'нинг динамик ороли операцион тизим билан билан турли функсияларни амалга ошира оладими ёки йўқ, бу ҳақида қўшимча маълумотлар мавжуд эмас.

Айтиш мумкинки, Huawei учун бундай шаклдаги тирқишдан фойдаланиш бегона эмас. Компаниянинг аввалги бир нечта смартфонлари Apple динамик ороли тирқишининг бироз калтароқ узунликда бўлган вариантидаги тирқишга эга бўлган, фақат улар экраннинг чап юқори бурчагида жойлашган. Бироқ, Nova 11 серияси билан ушбу жойлашув экран юқори марказига ўзгартирилиши мумкин.

Гарчи миш-мишлар тўғри бўлса ҳам, бу биз Android смартфонда Apple динамик ороли стилидаги тирқишни кўрадиган биринчи смартфон бўлмайди – Xiaomi компанияси аллақачон ўзининг Civi 2 смартфонини иккилик селфи камералар ўрнатилган узунчоқ тирқиш билан чиқариб бўлган.

ЎҚИНГ: Xiaomi 13 Lite қутидан очиб кўрсатилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!