Huawei ҳам ўзининг янги смартфонини тақдим этди

Huawei ҳам ўзининг янги смартфонини тақдим этди

Huawei ўзининг веб-сайтида ўрта тоифадаги Y90 смартфонини эълон қилди. Қурилма катта сиғимли аккумулятор, катта ҳажмли дисплей ва Snapdragon 680 чипи билан жиҳозланган.

Смартфонга FullHD+ резолюциядаги 6.7 дюймли LCD дисплейи ўрнатилган бўлиб, у 90 гертс янгиланиш ва 270 гертс сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Дисплей юқори қисмининг марказида 8МП селфи камера жойлашган. 

Орқа томонда 50МП f/1.8 асосий камера ва иккита 2МП сатҳ ҳамда макро камералар жойлашган. Қурилма 40 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор эга бўлиб, 30 дақиқа ичида 50% гача қувват олиши мумкин.

Смартфон EMUI 12 график қобиғида ишлайди, Huawei қобиқ қайси Android тизимига асосланганлиги тўгрисида ҳеч қандай маълумот бермади. Қурилма Huawei Компьютер менежери орқали тарқатилган файл тизимини қўллаб-қувватлайди, бу қурилмага Matebook ноутбукига уланиш ва файлларни кабелсиз узатиш имконини беради.

Nova Y90 модели 8/128ГБ хотира версияси ва Crystal Blue, Pearl White, Emerald Green ҳамда Midnight Black рангларда сотилади. Компаниянинг расмий веб-сайти смартфонининг нархи ва у қачон сотувга чиқиши ҳақида маълумот берилмаган. 

ЎҚИНГ: Poco X4 GT ва F4 смартфонлари тақдим этилди 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!