Huawei: Honor Band Z1 – “ақлли соат” энди янада арзон ва ақлли

Huawei: Honor Band Z1 – “ақлли соат” энди янада арзон ва ақлли

Ихчам, думалоқ металл корпус, силикон тасмага эга, 1 дюйм, 244.4 мм x 38 мм x 9.5 мм ўлчамдаги OLED технологияси асосида ишлаб чиқарилган экранли Honor Band Z1 “ақлли соати” ёки фитнес браслетининг нархи 79 долларга баҳоланган.

Ақлли соат Android операцион тизимида ишлайди. Huawei’нинг маълумотларига кўра 70 ампер-соат кучланишга мўлжалланган аккумулятор батареяни бир маротаба қувватлаб қурилмадан ўртача тўрт кун мобайнида фойдаланса бўлади. Бу батареяни 40 дақиқа ичида қувватлантирса бўлади. Ёки уни 10 дақиқа қувватлаш орқали кун давомида фойдаланиш мумкин.

Ақлли соат iOS ва Андроид операцион тизимларида ишлайдиган смартфонлар билан чиқиша олади. Фаол инсонларга мўлжалланган соат сизга кун давомида қанча йўл юришингиз, дам олишнгиз ҳамда бошқа ҳаракатларга оид статистикани кўрсатади, вақт ва кириш қўнғроқлари ҳақида огоҳлантиришлар бериб боради. Унда Talkband B1 қурилмасидек суҳбатлашиш функцияси ўрнатилмаган ва иловаларни ўқишга мўлжалланмаган.

Huawei Honor Band Zero жуда енгил, у батарея билан бирга 25 грамм тош босадиган қурилма. Ундаги IP68 ҳимоя тизими соатнинг чанг ва сувга чидамлилигини таминлайди.

Қурилмага ўрнатилган Cortex M4 STM32F411 процессори маълумотларни қайта ишлашнинг юксак технологик хусусиятига эга. Мустақил Bluetooth чипи соатнинг мобиль қурилмалар билан осон ва тез уланишини таъминлайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!