Huawei IFA-2016 кўргазмасида 3 та янги гаджетни тақдим қилади

Huawei IFA-2016 кўргазмасида 3 та янги гаджетни тақдим қилади

IFA-2016 кўргазмаси доирасида Huawei янги модел қаторидаги қурилмаларни намойиш қилиши кутилмоқда. Аввалроқ компаниянинг янги флагмани Huawei Mate 9 ҳам мазкур кўргазмада намойиш этилиши айтилган эди. Аммо сўнгги хабарларга қараганда, ушбу флагман 2016 йилнинг ноябрь ойида эълон қилиниши мумкин.

Блоггер Эван Бласс маълумотларига кўра, хитойлик гигант кўргазмада 3 та янги гаждет билан иштирок этади.  Улардан иккитаси Nova сериясидаги смартфонлар бўлса, кейингиси MediaPad M3 номли планшет бўлиши тўғрисида хабар берилган. Афсуски, ҳозирча Huawei Nova, Nova Plus ва MediaPad M3 тўғрисида бошқа маълумот мавжуд эмас.

Huawei Nova ва Nova Plus аёлларга мўлжалланган смартфонлар бўлиши тахмин қилинмоқда. MediaPad M3 планшети эса Android операцион тизимида ишлайдиган премиум планшет сифатида таништирилиши мумкин.

Huawei компаниясининг кўргазма доирасида ўтказадиган матбуот анжумани 1 сентябрь куни бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда гаджетларнинг техник параметрлари оммага маълум қилиниши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.