Huawei икки ой ичида 7 милион дона Мате 30 смартфонларини сотди

Huawei икки ой ичида 7 милион дона Мате 30 смартфонларини сотди

Кеча Huawei компанияси катта тақдимот маросими ўтказиб, унда MatePad Pro планшети ва Sound X ақлли карнайини тақдим қилди.

Маросимда сўзлаган нутқида компания Бош ижрочи директори Ричард Ю икки ой ичида 7 миллион донадан ортиқ Mate 30 оиласи смартфоналари сотилганини қайд этиб ўтди. Бу кўрсаткич ўтган йилги Мате 20 линейкаси савдоларига қараганда 75% лик ўсиш демакдир. 

Mate 30 серияси асосан Хитойда сотилади, Осиё-Тинч Океани минтақалари дўконларидан ҳам топиш мумкин. Компания охирги бир йил ичида тушиб қолган вазиятни инобатга олсак, икки ой ичида 7 миллионлик натижа жуда ҳам катта муваффақиятдир.

Маълумот учун, бу оилага Huawei Mate 30, Huawei Mate 30 Pro, Huawei Mate 30 5G, Huawei Mate 30 Pro 5G ва Huawei Mate 30 RS Porsche Design смартфонлари киради.

ЎҚИНГ: "Apple, четга ўт!": Huawei янги флагман тақдим этди (+фотогалерея)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!