Huawei иккинчи авлод – Eyewear II смарт-кўзойнагини тақдим этди

  •   DiMaX
  •  452
  •  20.08.2020 17:35

Huawei иккинчи авлод – Eyewear II смарт-кўзойнагини тақдим этди

Хитойлик телекоммуникация гиганти бултур баҳорда ўзининг Huawei Smart Eyewear русумли илк ақлли кўзойнагини намойиш қилган эди. Gentle Monster бренди билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бу гаджетни у кейинчалик Huawei x Gentle Monster номи остида, нақ битта смартфон нархида сотувга чиқарган.

ЎҚИНГ: Қойилмақом ақлли кўзойнак – Apple iGlass иккита чиройли видеороликда!

Huawei куни кеча унинг янги авлоди – Eyewear II смарт-кўзойнагининг ҳам онлайн тақдимотини ўтказди. Бу гал ҳам унга жанубий кореялик Gentle Monster бренди ҳамкорлик қилган.

Иккинчи авлод смарт-кўзойнак турли дизайндаги гардишларга эга бўлган тўртта вариантда ишлаб чиқилган ва нархлари қуйидагича:

Smart Myma — 2699 юань (тахминан 390,5 доллар)

Smart Verona — 2499 юань (тахминан 390 доллар)

Smart Alio — 2699 юань (тахминан 390,5 доллар)

Smart Catta — 2499 юань (тахминан 361,6 доллар)

Huawei Eyewear II гардиши алюминий қотишмаси ва титандан тайёрланган, шишалари диоптрийли ёки унингсиз бўлиши мумкин. Бандларига диафрагмаси 128 миллиметрлик стререодинамиклар ўрнатилган. Унинг товуши 12 децибеллик бўлиб, кўзойнакни таққан кишига бемалол эшитилади.

ЎҚИНГ: Google компанияси Android тизимли илк смарт-кўзойнак тақдим этди (+видео)

Кўзойнак бандидаги сенсор панел ёрдамида қўнғироқларни қабул қилиш, бекор қилиш ва тугатиш мумкин. Шунингдек, 3D Touch технологияли бу панел овозли ёрдамчини чақириш ҳамда мусиқани бошқариш учун ҳам қўлланади.

Eyewear II замонавий USB Type-C порти орқали, шунингдек симсиз усулда ҳам қувватлана олади. Батарея индикатори эса линзалар ўртасидаги кўприкчага ўрнатилган. Ғилофи билан қўлланганида, кўзойнакнинг аккумулятори 5 соат мусиқа тинглашга етади.

Huawei мазкур девайсини чарм ғилоф, зарядлаш қурилмаси ва кабели билан бирга сотади. Хитойдан бошқа мамлакатлар бозорларига Eyewear II чиқиш-чиқмаслиги ҳозирча номаълум.

ЎҚИНГ: Apple кутилмаганда Стив Жобс хотирасига бағишлаб инновацион девайс тақдим этяпти

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.