Huawei иккита ҳамёнбоп 5G-смартфон – Enjoy 20 ҳамда 20 Plus’ни тақдим этди

  •   DiMaX
  •  1480
  •  05.09.2020 16:18

Huawei иккита ҳамёнбоп 5G-смартфон – Enjoy 20 ҳамда 20 Plus’ни тақдим этди

АҚШ санкциялари туфайли Huawei компанияси ҳаттоки ўзининг Kirin русумли чипсетлари базасида ҳам смартфон чиқара олмаяпти. Шу боисдан у янги моделларида тайванлик чипсоз – MediaTek процессорларини қўллай бошлаган.

ЎҚИНГ: Флагман процессорлар жанги: Dimensity 1000+ деярли барча бенчмаркларда Kirin 990 5G’ни маҳв этди!

Хитойлик техногигант куни кеча бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи иккита ҳамёнбоп – Enjoy 20 ва Enjoy 20 Plus смартфонларини намойиш этди.

Huawei Enjoy 20 диагоналига 6,6 дюймлик, тасвир аниқлиги 1600х720 пикселлик экран билан таъминланган. Унинг томчисимон кемтигида 8 мегапикселлик олд камера датчиги ўрнатилган.

Мазкур смартфон саккиз ядроли MediaTek Dimensity 720 процессори базасида ишлайди. Huawei уни 4 ёки 6 гигабайтлик тезкор (LPDDR4X) ҳамда , 128 ГБ гигабайтлик доимий (UFS 2.1) хотира чиплари билан таклиф этади. Гаджетнинг 5 000 мА/соатлик аккумулятори 10 ваттлик технология асосида қувватланади.

Enjoy 20 бош камераси 13 МПлик (асосий), 5 МПлик (кенг бурчакли) ҳамда 2 МПлик (макро) сенсорлардан иборат. Смартфон корпусининг ўнг қиррасида бармоқ изи сканери жойлашган. Мазкур смартфон Android 10 базасидаги EMIUI 10.1 график қобиғи бошқаруви остида ишлайди.

Бу қурилма 5G стандартидан ташқари, 4G VoLTE, Wi-Fi 802.11 ac (2,4 ГГц + 5 ГГц) ҳамда Bluetooth 5.1 интерфейсларини ҳам қўллаб-қувватлайди. Huawei Enjoy 20 нархи 1 699 юандан бошланади, бу эса тахминан 249 АҚШ долларига тўғри келади.

ЎҚИНГ: Galaxy A42 5G анбоксинг видеоси: Samsung’нинг энг арзон 5G-смартфони бошқаларникидан икки карра қиммат экан!

Huawei таклиф этаётган жуфтликнинг иккинчиси – Enjoy 20 Plus эса анча қизиқарли. Унда умуман ромсиз дисплей ўрнатилган – ўлчами диагоналига 6,63 дюйм келади, тасвир аниқлиги эса 2400х1080 пикселлик. Смартфоннинг селфи-камераси корпуснинг юқори қиррасидан чиқади ва 8 мегапикселлик датчикка эга. Қурилманинг бош камераси бўлса 48 МПлик, 8 МПлик (120°) ва 2 МПлик (макро) сенсорларни ўз ичига олган.

Enjoy 20 Plus самарадорлигига ҳам ўша MediaTek Dimensity 720 процессори жавобгар. Huawei бу смартфонини 6 ёки 8 ГБлик тезкор (LPDDR4X) ва 128 ГБлик ички (UFS 2.1) хотира чиплари билан сотади. Бу моделда аккумуляторнинг ток сиғими сал камроқ – 4 200 мА/соатга тенг бўлса-да, компания уни 40 ваттлик тезкор қувватлш тизими билан таъминлаган.

Plus-версиядаги смартфоннинг алоқа интерфейслари ҳам стандарт Enjoy 20 моделидаги билан бир хил. Enjoy 20 Plus нархи эса 2 299 юандан (тахминан 336 ҚШ долларидан) бошланади.

ЎҚИНГ: Realme V3 тақдим этилди – дунёдаги энг арзон 5G-смартфон!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.