Huawei иккита камерали ва NFC чипли смарт-соат тақдим этди (+видео)

  •   DiMaX
  •  347
  •  01.08.2020 10:21

Huawei иккита камерали ва NFC чипли смарт-соат тақдим этди (+видео)

Хитойлик техногигант болаларга мўлжалланган янги – Huawei Children’s Watch 4X русумли ақлли соатини намойиш қилди. Унинг асосий ўзига хосликларидан бири – бирданига иккита камера билн таъминланганидир.

ЎҚИНГ: Galaxy Watch 3’ни илк бор «жонли» видеода ишлатиб кўрсатишди!

Смртвочнинг видеоқўнғироқларга мўлжлланган олд камераси 5 мегапикселлик аниқликка эга. Иккинчиси эса 90 даражали бурчак остида жойлашган бўлиб, 8 мегапикселлик датчик ҳамда F/2,0 диафрагмали объектив билан таъминланган.

Huawei’нинг таъкидлашича, бош камера 4 карралик рақамли зум функциясидан ташқари, сунъий онг билан ҳам таъминланган; у кадрдаги объектни аниқлабгина қолмасдан, интернетдан у ҳақида маълумот излашга ҳам қодир! Ҳар иккала камерани ҳам сув остида ишлатса бўлади, зеро, Children’s Watch 4X корпуси сувдан ҳимояланган (5 ATM).

Huawei Children’s Watch 4X тўртбурчак шаклдаги, диагоналига 1,41 дюймлик AMOLED-дисплей билан жиҳозланган ва у 320х360 пикселлик аниқликка эга. Kirin процессори базасидаги бу қурилмани 1/16 гигабайтлик тезкор/доимий хотира билан таъминлашган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy Watch 3: тўққизта версияси, нархи ва тақдимот куни

Булардан ташқари, янги смарт-соат NFC, Wi-Fi, Bluetooth ҳамда LTE модулларига эга. Унда геолокацияни аниқлаш учун нақ бешта тизим (GPS + Beidou + ГЛОНАСС + GALILEO + QZSS) амал қилади; натижада ҳатто бинонинг ичида ҳам жойлашувни ўта даражада аниқликда билиш мумкин.

Children’s Watch 4X смарт-соатига жисмоний фаолликни кузатиб бориш функцияси жорий этилган. Унга ўрнатилган махсус иловалар дўконида эса болалар учун катта миқдордаги таълимий контент мавжуд.

Ақлли соатнинг 800 мА/соатлик аккумулятори тезкор қувватлаш технологиясига эга: 20 дақиқада у нолдан бошлаб 50 фоизгача зарядланиб улгуради. Барча функцияларини ёқиб қўйиб ишлатган ҳолатда ҳам унинг қуввати камида бир кунга бемалол етади.

Children’s Watch 4X шунча афзалликларга эга бўлгани сабабли, нархи ҳам ўзига яраша – 200 АҚШ долларига тенг. Хитойда уни 19 августда сотувга чиқаришади.

ЎҚИНГ: Сувдан ҳимояли смарт-соатни атиги 16 доллардан сотишяпти, лекин у аввал янада арзон эди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!