Huawei илк «ақлли» кўзойнагини нақ битта смартфон нархида сотувга чиқарди

  •   DiMaX
  •  1033
  •  14.09.2019 15:29

Huawei илк «ақлли» кўзойнагини нақ битта смартфон нархида сотувга чиқарди

Huawei илк «ақлли» кўзойнагини нақ битта смартфон нархида сотувга чиқарди

Хитойлик техногигант Жанубий Кореянинг Gentle Monster бренди билан ҳамкорликда «ақлли» кўзойнак ишлаб чиққани ҳақида хабар бергандик . Кеча – 13 сентябрь куни бозорга чиқарилиши муносабати билан унинг қайта тақдимоти бўлиб ўтди.

ЎҚИНГ: Google компанияси Android тизимли илк смарт-кўзойнак тақдим этди (+видео)

Аслида бу гаджет ёзда – июль ойида сотувга қўйилиши керак эди, лекин негадир унинг савдоси кечикди. Huawei x Gentle Monster номини олган мазкур кўзойнак бирор гарнитурасиз, бевосита ўзи смартфонга боғланиб, суҳбат қилиш имконини беради. Уни тақсангиз, қулоқчиннинг кераги йўқ – ўзида стереодинамиклари бор. Бу аксессуарнинг камерасиям, бирорта тугмачасиям йўқ – смартфонга келган телефон қўнғироғига жавоб бериш учун эса шунчаки унинг бандига бармоқ босиш керак. Алоқа сифатини яхшилаш учун кўзойнакка шовқинни тўсувчи AI Bluetooth технологияси татбиқ этилган.

Huawei x Gentle Monster корпусида антенна, заряд модули, чипсет, аккумулятор ва бир жуфт микрофон мавжуд. Бандига чертилса, овозли ёрдамчи ишга тушади. «Ақлли» кўзойнак корпуси IP67 стандартига кўра сув ва чангдан ҳимояланган. Уни USB-C порти орқали ёки симсиз усулда – чармдан ясалган ғилофи ичига қўйиб ҳам қувватласа бўлади. Аккумуляторининг қуввати кутиш режимида 20 соатга, суҳбатлашганда ёки мусиқа тинглаганда – 2,5 соатга етади.

Мазкур кўзойнак кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас – 282 доллардан сотилмоқда. Бу эса бундайроқ битта смартфон нархига тенг.

ЎҚИНГ: Компьютерда ишлаш учун кўзойнак қандай танланади?

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!