Huawei илк ромсиз ноутбукни тайёрламоқда

  •   DiMaX
  •  295
  •  12.04.2018 10:17

Huawei илк ромсиз ноутбукни тайёрламоқда

Ўтган йили ромсиз экран дизайнига эга смартфонлар урфга кирган эди, шундан буён ишлаб чиқарувчилар бу борада бир-биридан ўзиб келишмоқда. 2018 йилга келиб эса мазкур тренд бошқа гаджетларга ҳам кўчаётир.

ЎҚИНГ: MWC 2018’да рекорд: энг ромсиз смартфонни ким ясаган? (+видео)

Хитойлик техногигнатнинг Honor бренди кейинги ҳафтада ўзининг илк ноутбукини тақдим этмоқчи. Қизиғи – мазкур гаджет ҳақидаги илк маълумотлар 1 апрелда тарқалган ва шу боис ҳазил тариқасида қабул қилинган эди. Бироқ энди маълум бўлишича, Huawei ҳазиллашмаяпти экан.

Honor Magicbook деб номланувчи ушбу лаптоп ўзининг ноодатий дизайни билан кишини ҳайрон қолдиради. Тарқатилаётган тизердан келиб чиқадиган бўлсак, у ромсиз экранга эга – дисплейининг барча томонларида ўта юпқа ромлар бўлади.

Таъкидлаш керакки, шу пайтгача чиқарилган «ромсиз» ноутбукларда ҳам экраннинг пастида энли рамка бўларди. Honor Magicbook эса шундан ҳам холи бўлади, демоқда Хитой оммавий ахборот воситалари.

Honor Magicbook ноутбуки 19 апрелда, компаниянинг флагман смартфони – Honor 10 билан бирга тақдим этилади. Ҳозирча унинг нархи ва техник хусусиятлари маълум эмас.

ЎҚИНГ: Acer, Lenovo, HP, Dell ва бошқа ноутбукларнинг сўмдаги нархлари (2018 йил 28 март)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!