Huawei iPhone X'дан 2 баробар қиммат флагман тақдим қилди!

Huawei iPhone X'дан 2 баробар қиммат флагман тақдим қилди!

Кеча Парижда бўлиб ўтган тақдимотда Huawei компанияси P20 ҳамда P20 Pro флагманлари билан бирга, яна бир ҳашамдор ва қимматбаҳо смартфонни намойиш қилди.

Porsche 911 автомобили шарафига ишлаб чиқарилган ва "Mate RS Porsche Design" деб ном олган бу девайснинг 256 гигабайтли доимий хотирага эга талқини $2103 ҳамда энг юқори -- 512 гигабайтли доимий хотирага эга талқини $2599 АҚШ доллари баҳосида сотилади.

Пулдан ташвиши йўқ инсонлар бу смартфоннинг қора ёки қизил рангли корпусдаги талқинларини харид қилишлари мумкин.

Huawei Mate RS Porsche Design модели экранининг диагонали 6 дюймли, дисплейнинг пикселлар сиғими 2880х1440 белгига тенг ва бу экран OLED технологияси бўйича тайёрланган. Олд панелнинг 83.93% қисми экрандан иборат.

2017 йилга мансуб 8 ядроли Kirin 970 процессори ўрнатилган смартфон учун 6 гигабайтли тезкор хотира ўрнатилган.

Huawei Porsche Design Mate RS бош камерасидаги асосий сенсор 40 мегапикселли ва бу рангли сенсор f/1.8 ҳажмли апертурага эга бўлган ҳамда манзарани 5 карра яқинлаштириб суратга олади. Бош камерадаги иккинчи датчик 20 мегапикселли ва манзарани оқ-қора суратга олади. Унинг ёруғлик тақсимловчи линзаси f/1.6 ҳажмли.

Бош камерадаги кенжа сенсор 8 мегапикселли ва у телефото вазифасини бажаради, яъни кенг бурчакда суратга олади. Бош камерада фазали автофокус, давомли автофокус, лазерли ва чуқурлаштирилган автофокус, 5 карралик гибрид зум, HUAWEI'нинг "ақлли" барқарорлаштириш функциялари, секундига 960 та кадрга эга секинлаштирилган видеолар ёзиш имкониятига эга. Бош камера 4K сиғимли видео тасвирга олади.

Олд камера 24 мегапиксел аниқлигидаги суратлар олади. Бош камера эса 40 Мп + 20 Мп + 8 Мп сиғимли камера датчиклари бирикмасидан иборат.

Инновацион камералар билан бирга, Huawei Mate RS Porsche Design'нинг FullView, яъни тўлиқ экранли дисплейида виртуал экран сенсори жорий қилинганини унутмаслик керак. Дисплейга бармоқ босилса, телефон блокировкадан чиқади. Шунингдек, ишлаб чиқарувчи орқа панелга бармоқ изи сканерини ҳам жойлаштирган.

USB Type-C порти орқали 4000 мА соат ток сиғимига эга аккумуляторни тезкор ҳамда симсиз қувватлаш мумкин. Смартфон корпуси IP67 стандарти бўйича чанг ҳамда сувдан ҳимоя қилинган.

Флагманда Dual 4G VoLTE, WiFi 802.11 a/b/g/n, Bluetooth 4.2, GPS Glonass, NFC модуллари мавжуд.

Смартфон стереодинамиклар билан ҳам таъмин қилинган. Huawei Mate RS Android 8.1 Oreo'нинг EMUI 8.1 талқини бошқарувида фаолият кўрсатади.

Ўлчамлари: 152.9 x 72.5 ммx 8.5 мм; Вазни: 183 грамм.

Қора рангли Huawei Porsche Design Mate RS (6/256 Гб) 1695 евро, 6 + 512 Гб талқини эса 2095 евродан сотилади. Уни 12 апрелдан харид қилиш мумкин.

Ўқинг: Huawei P20: 785 долларлик флагманга назар!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!