Huawei камерасини сенсорли дисплей ўраб турувчи смартфон патентлади!

  •   DiMaX
  •  805
  •  25.03.2020 18:25

Huawei камерасини сенсорли дисплей ўраб турувчи смартфон патентлади!

Кейинги йилларда турли компаниялар ўзларининг флагманларига технологиянинг янги ютуқларини намоён этувчи элементлар жорий этишмоқда. Аммо амалда фойдали бўлган – смартфон эгасига бирор қулайлик таклиф этадиган унсурлар қўшилиши кам учрамоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12’нинг лазерли 3D-камераси қандай бўлади?

Huawei компанияси шу йил кузда тақдим этадиган Mate 40 Pro флагмани шу жиҳатдан йирик янгилик бўлиши мумкин. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (World Intellectual Property Organization – WIPO) хитойлик техногигантнинг янги патентини эълон қилган. Унда акс эттирилган технология ҳали ҳеч кимда йўқ ва компания бу янгиликни кузги флагманида қўллаши мумкин.

Гап шундаки, унда камера блогининг атрофини айлана дисплей ўраб туради; ўзиям шунчаки экран эмас, балки сенсорли панел! Унда нафақат турли маълумотлар акс этади, балки бевосита шу қўшимча дисплейдан смартфонни бошқариш имкони ҳам бўлади.

ЎҚИНГ: Исталган Android-смартфоннинг бармоқ изи сканерига тезкор функциялар қўшамиз

Қуйидаги расмларда айлана дисплейнинг қўлланилиш вариантлари берилган:

Смартфон столда, экрани пастга қаратиб ташлаб қўйилганида ундаги билдиришномалар ва хабарларни мана шу сенсори орқали кўриш мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Смартфонингиз фоточақноғига қўшимча имкониятлар бахш этувчи учта бепул илова

Қўшимча айлана экран бошқа функцияларни ҳам бажариши мумкин:

Тўғри, ҳозирча бу шунчаки патент, аммо Huawei мазкур ечимни Mate 40 Pro моделига жорий этиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

ЎҚИНГ: Android-смартфоннинг олд камерасига виртуал фоточақноқ қўшамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!