Huawei компанияси 30 дан ошиқ моделлардаги эски смартфонлар хотирасини кенгайтира бошлади

  •   DiMaX
  •  562
  •  31.07.2021 15:51

Huawei компанияси 30 дан ошиқ моделлардаги эски смартфонлар хотирасини кенгайтира бошлади

Хитойлик техногигант ўзининг нисбатан эски русумлардаги айрим смартфонларининг ички хотирасини кенгайтириш дастурини эълон қилди. Бу зизматни Huawei сервис марказларида кўрсатишмоқда, аммо текингга эмас – 57 АҚШ долларига тенг нархда.

ЎҚИНГ: Хизмат кўрсатиш марказларида сизни қандай қилиб лақиллатишади?

Бунда, биринчи навбатда, смартфоннинг хотирасида Harmony OS операцион тизими учун жой очиш кўзда тутилган. Доимий хотирани кенгайтириш дастурида иштирок этувчи моделлар учун муайян график амал қилади.

Жадвалга кўра, ҳозир мана бу русумлардаги смартфонларнинг хотирасини кенгайтириб ва Harmony OS ўрнатиб беришяпти:

  • Huawei Mate 9 туркуми
  • Huawei Mate 10 туркуми
  • Huawei Mate RS туркуми
  • Huawei Mate 20 туркуми
  • Huawei Mate 30 туркуми
  • Huawei P10 туркуми
  • Huawei P20 туркуми
  • Huawei P30 туркуми

Августдан бошлаб то шу йилнинг декабригача мазкур дастурга яна қуйидаги қурилмалар ҳам қўшилади:

  • Huawei Nova 2s
  • Huawei Nova 3
  • Huawei Nova 3i
  • Huawei Nova 4
  • Huawei Nova 5 туркуми
  • Huawei Nova 6 туркуми
  • Huawei Nova 7 туркуми
  • Huawei Enjoy 10 туркуми

Ушбу дастур ҳозирча фақат Хитойда йўлга қўйилган; агар у самарали кечса, кейин Huawei буни бошқа мамлакатларда ҳам бошлаши мумкин.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг секин арзонлашувчи смартфонлар (2021 йил июнь)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!