Huawei компанияси янги смартфон Enjoy 5 ни оммага тақдим қилди

Huawei компанияси янги смартфон Enjoy 5 ни оммага тақдим қилди

Хитойнинг машҳур Huawei компанияси ўзининг янги маҳсулоти Enjoy 5ни расман жамоатчиликка намойиш этди. Бу янги модель ўзига хос кўрсаткичлари билан ажралаб туради.

Сўнги йилларда ишлаб чиқарувчилар ўз смартфонларининг аккумулятори кучли ва қуввати кўп вақтга етадиган бўлишига эътибор қаратишмоқда. Чунки бугун телефонга боғланиб қолган, “интернетга ин қурган” фойдаланувчилар учун қувват муаммоси долзарб масалага айланган. Huawei компанияси эса мазкур моделда ана шу талабни ҳам инобатга олган.

Huawei Enjoy 5 смартфони 5-дюймли 1280 х 720 пиксел ўлчамдаги IPS-дисплейга эга.

Унга тўрт ядроли MediaTek MTK6735 процессор ва Mali-720 графикали процессор ўрнатилган.

Тезкор хотира 2 Гб, ўрнатма хотира—16 Гб.

Смартфонга иккита SIM-карта жойлаб ишлатиш мумкин.

Аккумулятор сиғими 4000 мАс.

Асосий камера – 13-Мегапиксел, фронтал камера—5-Мп.

Смартфон Android 5.1 Lollipop базасида ишлайди.

Телефоннинг баҳоси: $158.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!