Huawei компьютерлар бозорига Windows’нинг «кушанда»сини чиқаряпти!

  •   DiMaX
  •  1338
  •  02.05.2020 16:00

Huawei компьютерлар бозорига Windows’нинг «кушанда»сини чиқаряпти!

Хитойнинг телекоммуникация гиганти ўзининг Harmony OS операцион тизимини турли қурилмаларга тушадиган қилиб тайёрлагани ҳақида ёзганмиз. Huawei ҳаттоки Android-смартфонларни бу тизимга ўтказишга қанча вақт кетиши ҳам расман айтилган.

ЎҚИНГ: Хайр Android, хайр Windows! Huawei Harmony ОТ расман намойиш қилинди!

Сўнгги хабарларга қараганда, – Huawei Technologies Co. Ltd. аллақачон HarmonyOS 2.0 операцион тизимини бозорга чиқаришга тайёр. Мазкур маҳсулоти билан у компьютерлардаги энг оммабоп – Windows тизимига рақобатчи бўлиши мумкин.

Компания биринчи босқичда Хитойдаги компьютер ва ноутбукларни HarmonyOS 2.0 билан қамраб олмоқчи. Нафақат булар, балки «ақлли» соатлар, автомобил дастурлари ва бошқалар ҳам миллий операцион тизимга ўтказилади.

Шуниси ҳам борки, экспертлар ҳозирча HarmonyOS 2.0 муваффақият қозона олиши ҳақида прогноз беришдан сақланиб туришибди. Оддий фойдаланувчилар эса бунга унча ишонқирамаяпти. Шунга қарамасдан, Huawei’нинг буткул мустақил, АҚШ компанияларига боғланиб қолмаган компания бўлиш истагини кўпчилик хитойликлар маъқуллашмоқда.

ЎҚИНГ: Умуман кутилмаган Windows 20 тизимини видеода кўрамиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!