Huawei кутилмаганда яна бир тақдимотга таклифнома тарқатмоқда

Huawei кутилмаганда яна бир тақдимотга таклифнома тарқатмоқда

Huawei компанияси шу кунларда Mate 10 мобил алоқа воситасини тақдим қилишга жиддий киришган. Бир неча кунлардан сўнг, яъни 16 октябрда Мюнхенда мазкур девайснинг намойиши бўлиб ўтади.

6,2 дюймли диагоналли ва олд панелни деярли эгаллаб олган, 2160 × 1080 пикселли экрани, Leica'нинг 20 ҳамда 23 мегапикселли сенсорлари бирикмасидан иборат бош камераси, шунингдек илғор Kirin 970 процессорига эга смартфон жаҳоннинг энг илғор смартфонлари билан рақобатга киришади.

Бироқ, Huawei куни кеча бошқа бир тақдимот учун ҳам таклифнома тарқатмоқда. Унга кўра компания "меросхўри" бўлган Honor бренди 5 декабрда Лондонда Mate 10'нинг "давомчиси" бўлган кейинги флагманини тақдим қилади.

Таклифномада ифода этилишича, ромсиз Honor смартфони ҳам "қўш кўзли" бўлади. 5.7 дюймли Honor V10 деб тахмин қилинаётган смартфон ҳам "сунъий онг" тизимига эга Kirin 970 чипида ишлайди. 2018 йилдан сотувга чиқадиган гаджетнинг энг арзони 520 АҚШ долларига баҳоланиши тахмин қилинмоқда.

Kirin 970 10 нанометрли техник жараёнда маълумотларни қайта ишлайди ҳамда 8 та процессор ядросига эга: 4хCortex-A53 (1,8 ГГц) ҳамда 4хCortex-A73 (2,4 ГГц). Унинг учун 12 ядроли Мali-G72 MP12 видео-картаси, LTE Cat.18 модеми ишлаб чиқарилган. Чипдаги бош ўзига хослик -- нейронли процессор блокининг мавжудлигидир. Бу блок самарадорликни аввалгидан 25 фоизга ошириб, қувватни 50 фоизга тежайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!