Huawei кутилмаганда Mate 40 Pro флагмани ва Mate X2 букламафонини арзон версияларда чиқарди!

  •   DiMaX
  •  521
  •  24.04.2021 10:15

Huawei кутилмаганда Mate 40 Pro флагмани ва Mate X2 букламафонини арзон версияларда чиқарди!

Хитойлик техногигант бултур Huawei P40 туркумида олтита моделда смартфон тақдим этган эди. Бу йил февралнинг охирида эса компания ортиқча шов-шувларсиз шу оиланинг еттинчи вакили – Huawei P40 4G моделини чиқарган. Март ойида эса...

ЎҚИНГ: Huawei Mate 40E 5G чиқди: 90 герцлик дисплей, 64 МПлик камера

Huawei компаниясининг Хитойдаги расмий сайтида энди Mate 40 Pro ҳамда Mate X2 смартфонларининг 4G-версиялари пайдо бўлди. Уларнинг техник хусусиятлари стандарт моделлардан фарқ қилмайди – ўша Kirin 9000 процессори, фақат 5G-модулсиз.

Huawei Mate 40 Pro 4G модели диагоналига 6.67 дюймлик, янгиланиш частотаси 90 герцлик OLED-экранга эга. Учталик камераси 50 + 12 + 20 мегапикселлик модулларни ўз ичига олган. Аккумуляторининг ток сиғими 4400 мА/соатлик бўлиб, симли тезкор, симсиз ва реверсив қувватлаш технологиялари билан таъминланган.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 40 Pro кучлироқми, ёки Galaxy Note 20 Ultra? («жонли» тест видеоси)

Арзонлаштирилган буклама смартфон – Huawei Mate X2 4G ҳам оригинали сингари иккита дисплейга ва 8 гигабайтлик «оперативка»га эга. Батареяси 4500 мА/соатлик бўлса, квадрокамера жамланмасига 50 + 16 + 12 + 8 мегапикселлик сенсорлар кирган.

 Huawei бу смартфонларнинг нархларини ҳозирча маълум қилмаган, бироқ улар ўзларининг оригинал – 5G-моделларидан пастроқ баҳоланиши турган гап.

ЎҚИНГ: Huawei Mate X2'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!