Huawei Mate 10: Apple ва Samsung флагманларининг даври ўтди

Huawei Mate 10: Apple ва Samsung флагманларининг даври ўтди

Huawei компаниясининг платформаси жаҳондаги илк "сунъий идрок" технологиясига эга Kirin 970 видеокартаси билан таъминланган Huawei Mate 10 флагмани 16 октябрда тақдим қилинади. Шу кунларда бу мобил алоқа воситаси тўғрисида кўплаб маълумот ва рендер суратлар тарқалмоқда.

Рендер суратларга кўра, Huawei Mate 10 нафақат кучли процессор, балки ромдан холи бўлган дисплейга ҳам эга бўлади.

Суратлардан ҳам кўриниб турибдики, Huawei Mate 10'нинг ён томонларидаги ром деярли сезилмайди, олд панелнинг уст ва ост қисмидаги ҳошия ромлари эса нисбатан нафис кўринишда.

Huawei Mate 10 модели диагонали 6,1 дюймли, сиғими 2560х1440 пикселли дисплей билан таъминланади. Huawei'нинг харидорлар бўйича бўлинма раҳбари Ричард Юнинг маълум қилишича, Mate 10 флагмани Apple'нинг янги авлод iPhone смартфонларидан илғорроқ бўлади ва яхшироқ сотилади.

Флагман 6 гигабайтли тезкор хотирада фаолият кўрсатади. 4900 мА соатлик аккумуляторга эга смартфонда 4 та камера мавжуд бўлади. Яна бир муҳим жиҳати — унда Amazon Alexa виртуал ёрдамчи тизими ва компания томонидан яратилган сунъий ақл тизими ўрнатилади.

Huawei Mate 10'нинг арзон талқини 2016 йилнинг флагманлари нархида, яъни $599.99 доллардан сотувга чиқарилиши кутилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.