Huawei Mate 10’да илк бор 4D Touch технологияси тақдим этилади

  •   DiMaX
  •  1243
  •  19.06.2017 14:47

Huawei Mate 10’да илк бор 4D Touch технологияси тақдим этилади

Force Touch технологиясини илк бор айнан Huawei, ўзининг Mate S қурилмасида тақдим этганини кўпчилик эсламаса ҳам керак. Apple ва Samsung эса бу борада унга эргашдилар. Энди маълум бўлишича, Хитой компанияси яна бир – 4D Touch номли янги технологияни тақдим этишга тайёргарлик кўраётир, деб ёзади AndroidHeadlines сайти.

Адолат юзасидан айтиш керакки, Huawei’нинг олдинги новаторлиги уни айтарли муваффақиятга элтмади – iPhone’даги 3D Touch ундан самаралироқ ишлаяпти. Samsung эса одатда шошилмайди: то рақиблари технологияни такомиллаштиргунларига қадар Жанубий Корея компанияси унинг бозордаги истиқболини баҳолайди.

Нима бўлганда ҳам, Huawei аллақачон «Huawei 4D Touch» савдо белгисини рўйхатдан ўтказди. У куч билан таъсир қилишнинг қандайдир янгича технологиясини назарда тутади. Тафсилотлари ҳозирча номаълум, бироқ гап-сўзларга кўра, 4D Touch’ни қўллаб-қувватловчи илк қурилма Huawei Mate 10 бўлади. У жорий йилнинг кузида, iPhone 8 билан бир хил вақтда савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!