Huawei Mate 20 флагманларидан бири стилусли бўлади! (+«жонли» суратлар)

  •   DiMaX
  •  794
  •  15.10.2018 15:22

Huawei Mate 20 флагманларидан бири стилусли бўлади! (+«жонли» суратлар)

Хитойлик техногигантнинг навбатдаги флагманлари – Mate 20 туркумидаги уч моделдаги смартфонлари тақдимотга тайёр. Ушбу туркумга стандарт Huawei Mate 20, унинг янада кучайтирилган Mate 20 Pro талқини ҳамда Mate 20X геймерофони киради.

ЎҚИНГ: Huawei’дан сюрприз: у ҳам ўйинбоп смартфон – Mate 20X флагманини тайёрлабди!

Weibo ижтимоий тармоғида Huawei Mate 20 смартфонлари акс эттирилган стенд туширилган қизиқарли сурат тарқалди.

Кўриб турганингиздек, стендда учта моделдаги смартфон ҳам кўрсатилган. Афтидан, чап томонда Huawei Mate 20 ҳамда Mate 20 Pro, ўнгдагиси – энг йирик ўлчамлиси эса Mate 20X модели бўлса керак. Айнан унинг ёнида стилус ҳам кўзга ташланади.

Huawei ушбу смартфонларини эртага – 16 октябрь куни, Лондон шаҳридаги тадбирда расман тақдим этади. Huawei Mate 20 флагманлари 7 нанометрлик тех-жараёнга асосланган бақувват Kirin 980 процессорли илк смартфонлар бўлади.

Янги флагманларнинг нархи ҳозирча номаълум, аммо бир қатор русумлардаги Huawei смартфонларини мана бу ҳавола орқали Terashop.uz интернет-дўконимиздан қулай нархларда, онлайн тарзда харид қилиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Huawei’нинг бетакрор ромсиз слайдери – Honor Magic 2 тақдимот куни маълум!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!