Huawei Mate 20 иккита кўрсаткичда рекорд ўрнатди!

  •   DiMaX
  •  1387
  •  17.11.2018 10:14

Huawei Mate 20 иккита кўрсаткичда рекорд ўрнатди!

Хитойлик техногигант яқинда ўзининг Mate 20 туркумидаги етакчи смартфонларини расман тақдим қилди. Гарчи бошқа смартфонсозлар ўз флагманлари уларга тенглашишини айтсалар-да, аслида вазият бошқачароқ...

ЎҚИНГ: Xiaomi провокациясига Huawei жавоби: «Биздан фақат ўзимизгина ўзиб кета оламиз!»

Huawei компанияси эса Mate 20 Pro камерасини ҳам аллақачон DxOMark сервисида текшириб кўрган, аммо фақат унинг натижаси ўта юқори бўлганини айтиб, аниқ рақамларни ҳозирча эълон қилмай турибди. Афтидан, бошқа бирорта смартфонсоз ўзининг янги флагмани камерасини мақтагач, хитойлик техногигант Mate 20 Pro натижаларини кўрсатиб, дарҳол унинг «оғзини ёпиш»ни кўзламоқда.

Мазкур компаниянинг Huawei Mate 20 модели аккумуляторининг ишлаши бошқа смартфонсозларнинг флагман қурилмалари билан таққослаб текшириб кўрилди. Бунда синовлар қандай шароитларда олиб борилгани маълум қилинмаса-да, натижалар ҳайратланарли. Батареянинг битта тўлиқ қуввати билан узоқ муддат ишлаш бўйича ушбу гаджет рекорд қўйган – нақ 14 соату 26 дақиқа! Иккинчи ўриндаги iPhone XR автономлиги эса 11 соату 1 дақиқага етган – орадаги фарқни қаранг-да!

Шунингдек, оммабоп флагманлар аккумуляторни қувватлаш тезлиги борасида ҳам синаб кўрилган. Huawei Mate 20 бу ерда ҳам етакчилигини намоён этган – унинг батареяси атиги 98 дақиқада тўла қувватланиб улгурган.

Эътибор қилинг: ҳатто аккумуляторининг ток сиғими кичик бўлган моделларни ҳам Huawei Mate 20 ортда қолдирган.

Айтиш керакки, ушбу компаниянинг жаҳон бозорига тақдим этилган айрим русумлардаги смартфонларини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 890 000 сўмдан бошланувчи нархларда харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: «Малика»даги дўконлар ишламаяпти – нима гап ўзи?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!