Huawei Mate 20 Pro: «сувости режими» сири ошкор бўлди

  •   Saroy
  •  1159
  •  22.09.2018 12:05

Huawei Mate 20 Pro: «сувости режими» сири ошкор бўлди

Куни кеча Huawei флагманининг жонли сурати намойиш қилинган эди, шунингдек Mate 20 Pro моделининг бир қанча фойдали функциялари ҳақида ҳам атрофлича ёзилганди. Қурилманинг янги функцияларидан бир, сув остида суратга олиш имкониятидир. Қурилма сув тагида ҳам юқри сифатда суратга олади. Албатта, бу ишни у махсус кейс ёрдамида амалга оширади, чунки мазкур функция ҳозирча дастурий характерга эга.

ЎҚИНГ:Аллақачон дўконларга «кўринмас» Huawei Mate 20 Pro флагмани чиқди

Бугун эса  янги тизерда ушбу имкониятнинг қолган жиҳатлари ҳам Weibo сайтида намойиш этилди кейин YouTube’га жойлаштирилди. Албатта ишлаб чиқарувчи сув ўтмайдиган қурилмани назарда тутаётгандир, бироқ бу янги функция эмас, чунки  Mate 10 Pro’да ҳам у бор эди. Шундай экан, тизерда гап айнан сувостида суратга олиш ҳақида кетмоқда.

ЎҚИНГ:Ишонасизми? Huawei’нинг «эгилувчан» смартфони 5G модулида ишлайди