Huawei Mate 20 Pro’ни атиги 4 доллар эвазига Mate 30 Pro’га «айлантирса» бўлади!

  •   DiMaX
  •  1598
  •  18.01.2020 11:37

Huawei Mate 20 Pro’ни атиги 4 доллар эвазига Mate 30 Pro’га «айлантирса» бўлади!

Ўтган йилнинг энг зўр камерофонларидан бири Huawei Mate 30 Pro флагмани бўлиб, DxOMark рейтингида унинг 5G-версияси ҳозирда рекордчи бўлиб турибди. Ностандарт дизайни туфайли бу флагман рақиблари орасида ажралиб туради.

ЎҚИНГ: Huawei Mate 30 5G флагманлари савдога чиқиб, 1 дақиқадаёқ 1 миллиардлик сотилди!

АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жанги сабабли Huawei Mate 30 Pro моделлари Google иловалари ва сервисларидан маҳрум этилган. Қидирув гигантининг хизматларидан воз кечишни истамаган, аммо қўлида хитойлик гигантнинг энг зўр флагмани билан мақтанишни хуш кўрувчилар учун бунинг ҳам чораси топилди. Тиниб-тинчимаган хитойликлар Huawei Mate 20 Pro учун ишлаб чиқарган янгича ғилоф уни Mate 30 Pro қиёфасига киритади-қўяди!

Хитойда ушбу ғилофни атиги 4 доллардан сотишмоқда; у чармга ўхшаш зарғалдоқ рангда тақдим этилади. Mate 20 Pro смартфонига уни кийдирсангиз, камераси худди Huawei’нинг сўнгги флагманидаги каби айлана блок орасида қолади ва қўлингиздаги ҳақиқий Mate 30 Pro эмаслигини биров пайқамайди ҳам.

ЎҚИНГ: Энг зўр iPhone ҳам DxOMark тестида иккита хитойча флагманга мағлуб бўлди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!