Huawei Mate 20: тармоқларда янги флагман ҳақида маълумот тарқалди

  •   Saroy
  •  848
  •  09.10.2018 17:17

Huawei Mate 20: тармоқларда янги флагман ҳақида маълумот тарқалди

Mate 20 ва Mate 20 Pro флагманлари 16 октябрда Лондонда тақдим этилиши керак. Кутилишича, иккала қурилма ҳам  7-нанометрли Huawei Kirin 980 процессори билан  таъминланади. Бугун ушбу қурилмаларнинг ишлаш самарадориги бўйича  AnTuTu тести натижалари эълон қилинди. Ушбу хабар орқали  қурилмаларнинг янги сурати ва муҳим жиҳатлари билан танишиб олса бўлади.

6 ГБ ОЗУ ва 128 ГБ хотирали смартфоннинг олган умумий бали  313 561 бўлди. Таққослаш учун, Xiaomi Mi 8  шундай жиҳатлари бўлсада, Snapdragon 845 чипи билан атиги 287 469 балл тўплаганди. Бу эса  Kirin 980 чипига 9 фоизлик устунлик беради.

ЎҚИНГ:Huawei’дан сюрприз: у ҳам ўйинбоп смартфон – Mate 20X флагманини тайёрлабди!

Компаниянинг таъкидлашича, Kirin 980 унга рақобатчи бўлган  Snapdragon 845 чипидан устундир. Бу устунлик процессордаги NPU ва GPU Turbo нейрон тармоғи эвазига бўлди. Kirin 980  7 нм технологияси  бўйича тайёрланган ва иккита катта  A76 ядрони ўзида мужассамлаштирган. Унинг частотаси  2,6 ГГц, иккита ўртача A76 ядроси эса 1,92 ГГц частотали ҳамда тўртта кичик ​​A55 ядролиси  1,8 ГГц частотали. Шунингдек, графикаси Mali-G76.

ЎҚИНГ:Huawei Mate 20 ва Mate 20 Pro: iPhone XS’дан ҳам қимматми

Хабарларга қараганда,  Huawei Mate 20 6,53-дюймли TFT LCD FHD + дисплейига эга бўлади. Экрани сув томчиси тирқиши билан  2244x1080 пиксел форматида. У саккиз ядроли Kirin 980 чипида ишлайди ва орқа панелида бармоқ изи сканери жойлашган. Батареяси 4000 мАч сиғимига эга.