Huawei Mate 20 ва Mate 20 Pro: iPhone XS’дан ҳам қимматми

  •   Saroy
  •  4057
  •  05.10.2018 12:00

Huawei Mate 20 ва Mate 20 Pro: iPhone XS’дан ҳам қимматми

Huawei Mate 20 ва Mate 20 Pro ҳақида тармоқларда кўп ёзилгани билан, ушбу гаджетларнинг нархи номаълумлигича қолаётган эди. Мана энди қурилмаларнинг нархи ҳақида ҳам хабарлар пайдо бўлди. Яширин манбалар флагманларнинг нархини билишга мувваффақ бўлган ва ушбу маълумотларни PhoneArena ресурси билан баҳам кўрган. Мана энди ушбу ресурс бу ҳақдаги маълумотларни тармоқлар орқали эълон қилмоқда.

128 ГБ хотирага эга Huawei Mate 20  799 швейцария франкига баҳоланган. Бу нарх  4 ГБ ОЗУ версияси учун белгиланган бўлса керак.

ЎҚИНГ:Lenovo ҳам худди Huawei Mate 20 Pro сингари «тўрт кўзли» камерага эга смартфонини реклама қила бошлади!

Mate 20 Pro моделига эса 999 швейцария франки миқдорида нарх қўйилган. iPhone X Max ҳам АҚШда қарийб 1100 доллар туради. Ички хотираси 128 ГБ ва 6 ГБ ОЗУ бўлган Mate 20 Pro версияси ҳам  қарийб шунча туради. Умуман, октябр ойининг иккинчи ярмида ушбу моделларнинг нархлари борасидаги саволларга нуқта қўйилади, дейишмоқда экспертлар. Чунки бу вақтда смартфонлар аллақачон совда расталарини эгаллаган бўлиши керак.

ЎҚИНГ:Huawei Mate 20 Pro: «сувости режими» сири ошкор бўлди

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.