Huawei Mate 20 X 5G тақдим этилди: аккумулятор «кичрайган», аммо «тезлашган»

  •   DiMaX
  •  1373
  •  17.05.2019 12:13

Huawei Mate 20 X 5G тақдим этилди: аккумулятор «кичрайган», аммо «тезлашган»

Хитойлик техногигант ўтган йилнинг кузида Huawei Mate 20 X смартфонини тақдим қилган эди. Мазкур ўйинбоп флагман бир неча марта бенчмаркларда кучли ўнликка кирган.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг зўр Android-смартфонлар ўнталиги (AnTuTu рейтинги, 2019 йил апрель)

Кеча эса компания унинг янада илғор – бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи Huawei Mate 20 X 5G версиясини намойиш қилди. Ундаги Kirin 980 чипсети жамланмасига Huawei’нинг ўз ишланмаси – Balong 5000 русумли 5G-модем ҳам кирган.

Шунингдек, Huawei Mate 20 X 5G алоҳида сотилувчи M-Pen стилусини ҳам қўллаб-қувватлайди.

ЎҚИНГ: «Флагманча» троллинг: Huawei ўз рекламасини Samsung’нинг «устига илиб» қўйди!

Бироқ янги флагманнинг оригинал Mate 20 X моделидан фарқлари потенциал харидорларни бироз ранжитиши ҳам мумкин. Гап шундаки, бултурги флагманнинг аккумулятори 5000 мА/соатлик ток сиғимига эга бўлса, хитойлик техногигантнинг 5G-смартфонида мазкур кўрсаткич 4200 мА/соатгача пасайтирилган. Аммо шунинг ўзи ҳам бир кунлик фаол фойдаланишга бемалол етади. Бундан ташқари, ўтган йилги Mate 20 X батареяси 22,5 ваттлик технология бўйича тезкор қувватлана оладиган бўлса, янги флагман 40 ваттлик тезкор зарядлашни қўллаб-қувватлайди.

Huawei Mate 20 X 5G смартфони учун шу йилнинг май ойи охиридан олдиндан буюртмалар олина бошлайди, июнда у Англия бозорига чиқарилади. Бу смартфонни фақат Emerald Green рангли корпусда, 999 евро эвазига таклиф этишади. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса шу компаниянинг турли смартфонларини 860 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Huawei P30 флагманлари ҳам Terashop.uz’га келди! Шу компания смартфонларининг нархлари билан танишинг! (2019 йил 2 май)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!