Huawei Mate 30 5G флагманлари савдога чиқиб, 1 дақиқадаёқ 1 миллиардлик сотилди!

  •   DiMaX
  •  2650
  •  01.11.2019 15:52

Huawei Mate 30 5G флагманлари савдога чиқиб, 1 дақиқадаёқ 1 миллиардлик сотилди!

Хитойлик техногигант яқинда Мюнхен шаҳридаги махсус тадбирида янги флагманлари – Mate 30 ҳамда Mate 30 Pro смартфонларини тақдим этган эди. Бугун – 1 ноябрь куни уларнинг бешинчи авлод уяли тармоғида ишловчи версиялари расман сотила бошлади.

ЎҚИНГ: Samsung энди Huawei’ни масхара қилишга ўтди: нишонда – Mate 30 флагманлари!

Huawei Mate 30 5G модели харидорларга тезкор/ички хотирасига кўра икки хил конфигурацияда таклиф этилмоқда. Унинг 8/128 гигабайтлигини 706 долларга, 8/256 гигабайтлигини бўлса 777 долларга олиш мумкин. Huawei Mate 30 Pro 5G моделининг эса 8/256 гигабайтлиги учун 975 доллар, 8/512 гигабайтлиги эвазига 1116 доллар сўрашяпти.

Huawei фахр билан эълон қилишига қараганда, Mate 30 5G ҳамда Mate 30 Pro 5G моделлари савдога қўйилиши билан, илк дақиқанинг ўзидаёқ нақ бир миллиард юанлик сотилган. Бу эса 140 миллион АҚШ долларига тўғри келади.

Умуман, Huawei Mate 30 туркумини Хитойнинг ўзида харидорлар жуда яхши қарши олишган. Mate 30 ҳамда Mate 30 Pro моделлари савдога чиққанидан сўнг бир ҳафтага етмасдан, улар бир миллион донадан ошиқ сотилган.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса олдинги авлод Huawei смартфонларини 1 045 000 сўмдан бошланган нархларда харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Антиқа акция: уй телефонини топшириб, смартфон олинг!