Huawei Mate 30 Pro янги суратларда: тўғри тўртбурчакли модул, иккиталик селфи-камера ва ажойиб дизайн!

Huawei Mate 30 Pro янги суратларда: тўғри тўртбурчакли модул, иккиталик селфи-камера ва ажойиб дизайн!

Инсайдер Мукул Шарма ўзининг Twitter саҳифасида шу йилнинг кузида тақдим қилиниши кутилаётган Huawei Mate 30 Pro камерофонининг бир нечта концепт суратларини эълон қилди.

Барча iPhone XI ва Google Pixel 4 смартфонларининг квадрат модулини муҳокама қилаётган бир вақтда, инсайдер Huawei асосий камера блокини тўғри тўртбурчак шаклида яратишини таъкидламоқда.

Концепт-арты демонстрируют прямоугольную камеру Huawei Mate 30 Pro

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилги Huawei Mate 20 линейкаси ўзида квадрат модулли асосий камерани мужассам қилганди. Ушбу дизайндаги моделлар эса шу йилдан бошлаб смартфонлар индустриясида янги трендга айланиши мумкин.

Концепт-арты демонстрируют прямоугольную камеру Huawei Mate 30 Pro

Асосий камеранинг тўртбурчак блокида бугунги кун учун рекорд кўрсаткич бўлмаган - тўртта суратга олиш датчигини ҳамда фоточақноқни кўриш мумкин.

Концепт-арты демонстрируют прямоугольную камеру Huawei Mate 30 Pro

Смартфоннинг олд панели Samsung Galaxy S10+'ни эслатади, фақат айлана қирқимга жойлашган иккиталик камера ўнг эмас, чап томонда жойлашган.

Охирги маълумотларга қараганда, Huawei Mate 30 серияси 22 сентябрда тақдим этилади ва у янги Ark (ёки HongMeng) дастурий тизими остида ишловчи биринчи смартфонга айланади. Hozirgacha global bozorga chiqqan ayrim Huawei smartfonlarini esa allaqachon 845 000 so‘mdan boshlangan narxlarda Terashop.uz internet-do‘konimizdan sotib olish mumkin.

ЎҚИНГ: Huawei smartfonlariga o‘rnatiluvchi Hongmeng (yoki Ark OS) operatsion tizimining ilk skrinshotlari!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!