Huawei Mate 30 қиёфали, лекин 100 долларлик смартфон чиқди

  •   DiMaX
  •  1804
  •  19.08.2020 18:04

Huawei Mate 30 қиёфали, лекин 100 долларлик смартфон чиқди

Тўртта камера, 6 гигабайт тезкор ва 128 гигабайт ички хотирага эга Cubot Note 20 Pro смартфони расман тақдим этилди. Бу хусусда Daryo нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: 95 долларлик Nokia C3 чиқди: Android 10 тизимли смартфон нақ 400 ГБ хотирани қўллаб-қувватлайди!

Cubot Note 20 Pro моделига 6,5 дюймлик дисплей ўрнатилган. Ингичка ҳошиялар эвазига экран корпуснинг 90,3 фоизини эгаллаган. Олд камераси 8 мегапикселлни ташкил этади. Асосий камера модулидан 12 мегапикселлик Sony IMX486 ҳамда 20 мегапикселлик Sony IMX350 ўрин олган.

Смартфон якка кристалли MediaTek Helio P60 процессори асосида ишлайди. Аккумулятор сиғими 4200 мА/соатга тенг. Cubot Note 20 Pro NFC модулига, наушниклар учун 3,5 миллиметрлик тирқиш ва USB-C портларига эга бўлган.

24 август куни смартфон 120 доллардан сотувга чиқади, дастлабки минг нафар харидор уни 100 доллар эвазига сотиб олишлари мумкин.

ЎҚИНГ: 100 долларлик энг зўр смартфонни Oukitel тайёрлади: Helio P60, 4/64 ГБ хотира, FullHD+, квадрокамера...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!