Huawei Mate 30'нинг камера тириқши қандай бўлади?

Huawei Mate 30'нинг камера тириқши қандай бўлади?

Weibo'да яқинда тақдим қилинувчи Huawei Mate 30 смартфонининг олд панели ва қурилма учун экран ҳимоялагич тасвири мавжуд пост пайдо бўлди. Ҳозирга қадар ошкор бўлган маълумотларнинг аксарияти гаджетнинг Pro версиясига таалуқли эди. Мана энди, нисбатан арзонроқ Mate 30 ҳақида ҳам оз-моз маълумотга эгамиз.

Пост ва қўйилган иккита расмга кўра, смартфон олд панелининг юқорисидаги камера тирқиши Mate 30 Pro'дагидан кичикроқ, лекин ўтган йилги Mate 20'никидан анча каттадир.

Бу такомиллаштирилган юзни таниш технологияси учун керакли барча компонентлар у ерга сиғмаслигини билдириши мумкин, лекин қўшимча катта ҳажмдан нима мақсад? Балким компания Mate 30'ни қўшалоқ селфи камера билан жиҳозламоқчидир ёхуд қандайдир бошқа сурприз тайёрлаганмикан!?

Huawei Mate 30/30 Pro 19 сентябрь куни тақдим қилинади. Бор ҳақиқатни шунда билиб оламиз.

ЎҚИНГ: Шу кунларда чиқадиган Huawei Mate 30 флагманлари Google сервисларидан ва Android лицензиясидан маҳрум этилди!

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!