Huawei Mate 40 Pro кучлироқми, ёки Galaxy Note 20 Ultra? («жонли» тест видеоси)

  •   DiMaX
  •  1634
  •  18.12.2020 13:07

Huawei Mate 40 Pro кучлироқми, ёки Galaxy Note 20 Ultra? («жонли» тест видеоси)

Шу йил октябрь охирларида янги Huawei Mate 40 смартфони тақдим этилган, шунингдек, янада илғор фотофлагманлар – Mate 40 Pro ҳамда Mate Pro+ ҳам намойиш қилинган эди. Antutu сервисининг ўша ой рейтингида булардан иккинчиси барча флагманларни «чангида қолдирган» бўлса, ноябрь рейтингида учинчиси ғолиб келган.

ЎҚИНГ: Geekbench аниқлик киритди: Mi 11 энг зўрми, Mate 40 Pro’ми ёки Galaxy S21?

SpeedTest G номли YouTube-канал муаллифи Huawei Mate 40 Pro флагманини етакчи смартфонсознинг энг кучли модели – Galaxy Note 20 Ultra билан реал шароитларда таққослаб кўрсатди. Эслатиб ўтамиз, Samsung уни Qualcomm компаниясининг ҳозиргача бозорга чиққан энг зўр – Snapdragon 865 Plus чипсети базасида тайёрлаган.

Марказий процессор самарадорлиги бўйича Mate 40 Pro рақибидан салгина устун келди, лекин график тезлатгич баҳсида Samsung смартфони ундан ўзиб кетди.

Умумий тест натижаларига кўра Samsung Galaxy Note 20 Ultra фаблети ўз рақибидан 8 сонияга илгарилаб кетган. Блогер унинг ҳам, Huawei Mate 40 Pro флагманининг ҳам яхши оптимизация қилинганини таъкидлаган.

ЎҚИНГ: Huawei флагманидан олганларга iPhone 12 совға қилишяпти!